TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

  •   DiMaX
  •  3498
  •  06.02.2021 10:50

TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Ўтган йил давомида TikTok иловаси ўта оммалашиб, юклаб олиниши бўйича етакчиликни қўлдан бермай келди. Лекин 2021 йилнинг бошига келиб, WhatsApp платформаси атрофида бўлаётган можаролар туфайли вазият буткул ўзгарди.

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Sensor Tower тадқиқот фирмасининг маълум қилишича, 2021 йилнинг январь ойида бутун жаҳонда энг кўп юклаб олинган илова Telegram мессенжери экан. Унинг ҳар иккала платформадаги қурилмаларга 63 миллионта ўрнатиб олишган – бу эса 2020 йилнинг январидаги кўрсаткичдан 3,8 бараварга ошиқ!

Қуйидаги жадвалнинг биринчи устунида умумий юклаб олишлар, иккинчи устунда App Store каталогидан, учинчи устунда эса Google Play дўконидан ўрнатиб олишлар бўйича ТОП-ўнталик акс эттирилган:

Кўриб турганингиздек, Android-қурилмаларга ўрнатиб олишлар бўйича Telegram ҳамда Signal мессенжерлари юқори ўринларга чиқиб олган. Apple қурилмаларига кўчириб олишлар борасида эса TikTok ҳалиям лидерликни қўлдан бермаган.

Дарвоқе, юртимизда жуда оммалашган Telegram платформаси яқинда янгиланиб, унга бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини импорт қилиш имкони ҳам қўшилган. Биз эса барча маълумотларни кўчириб ўтказгач, WhatsApp’даги аккаунтни ишончли ўчириб юбориш қўлланмасини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди