TikTok фойдаланувчилари сони 1 миллиардга етди

TikTok фойдаланувчилари сони 1 миллиардга етди

Шубҳа йўқки, TikTok бутун дунё бўйлаб смартфон фойдаланувчилари эътиборини ўзига торта олди. Бир неча давлатлар, жумладан, АҚШ ва Ҳиндистондаги сиёсий тўсиқларга қарамай, TikTok 1 миллиард ойлик фаол фойдаланувчиларга эга бўлганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: TikTok энди YouTube'ни ҳам ортда қолдирди

@tiktok

✨ 1 billion✨ people on TikTok! Thank you to our global community 🎉

♬ original sound - TikTok

Хитой компанияси бўлган TikTok маълумотларни тўплаш амалиёти сабаб АҚШ ҳукумати томонидан кучли шубҳага олинган ва Америка фуқаролари маълумотларини йиғишда айбланган эди. Трамп администрацияси даврида платформа, бирор Америка компанияси билан шартнома тузиш мажбурияти билан, блокланган. Бир неча ойдан сўнг, Байден ўз лавозимига киришгач битим масаласидаги музокаралар тугатилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Қиёс учун, Instagram мазкур натижани 2018 йил ёзида қайд этган бўлиб, оммабоп ижтимоий тармоқ платформаси сифатидаги позициясини сақлаб қолишга қаттиқ уриниб келмоқда. TikTok ва қисқа форматдаги видеоларнинг пайдо бўлиши билан Instagram ва YouTube платформалари ўзларининг TikTok'ка ўхшаш муқобиллари — Instagram Reels ва YouTube Shorts функцияларини чиқарди.

Июль ойида Instagram раҳбаларидан Адам Моссери TikTok кучли рақибга айланаётганини таъкидлаб, Instagram'нинг фото улашув иловаси сифатидаги асосий функцияси ўзгариши ва қуйидаги тўртта жиҳатга эътибор кўпроқ қаратилиши кераклигини маълум қилган эди: ижодкорлар, видео, шоппинг ва хабарлашув.

ЎҚИНГ: TikTok’даги янги челленждан болалар ҳалок бўлмоқда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!