TikTok илк бор фойдаланувчилар статистикасини эълон қилди: тенги йўқ ўсиш!

  •   DiMaX
  •  1509
  •  26.08.2020 10:09

TikTok илк бор фойдаланувчилар статистикасини эълон қилди: тенги йўқ ўсиш!

ByteDance интернет-компанияси қисқа видеоларга мўлжалланган TikTok сервисининг фойдаланувчилари сони ҳақида илк бор статистик маълумотларни эълон қилди. Бундай қарорга АҚШ ҳукумати ва шахсан Дональд Трамп томонидан қилинаётган босимлар ҳам сабабчи бўлган.

ЎҚИНГ: TikTok сервиси Трампни судга берди

Мазкур статистикада тўлиқ бўлмаган икки йил мобайнида TikTok фойдаланувчилари сонининг ўсиши акс эттирилган. Унда айнан АҚШдаги юзерлар алоҳида ажратиб ҳам кўрсатилган.

2018 йилнинг январидаги ҳолатга қиёслаганда, америкалик юзерларнинг ойлик фаол аудиторияси нақ 800 фоизга ўсган! Иловадан мунтазам фойдаланувчи АҚШликлар сони ҳозирда 100 миллион нафардан ошади; уларнинг нақ ярми эса ҳар куни TikTok ишлатади.

Дунё миқёсида ҳам шунақа ўсишни кузатиш мумкин: 2018 йилнинг бошида TikTok аудиторияси 55 миллион кишини ташкил этган бўлса, йил сўнгида 271 миллион нафарга етиб улгурган эди. 2020 йилнинг августига келиб эса TikTok’ни юклаб олишлар сони икки миллиарддан ошиб кетган! Компания таҳлилчиларига кўра, жорий йилнинг июлида сервиснинг фаол аудиторияси 700 миллион кишигача ўсиб етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маълум бўлишича, ушбу ижтимоий тармоқда биттагина реклама бериш қиймати нақ 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси экан! Яқинда эса Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилган. Шунингдек, Instagram ижтимоий тармоғи TikTok’даги блогерларни пул бериб ўзининг янги – Reels сервисига оғдиришга уриняпти.

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!