TikTok сервиси Трампни судга берди

  •   DiMaX
  •  559
  •  25.08.2020 16:44

TikTok сервиси Трампни судга берди

АҚШда блокланиш хавфи остида турган TikTok сервисини сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор. Бу иккаласидан ташқари, Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси ҳам уни харид қилиш учун курашга қўшилган эди, лекин...

ЎҚИНГ: Apple ҳам, Microsoft ҳам эмас: Трамп бошқа компания TikTok’ни харид қилишини маъқуллади

Мазкур сервис АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти устидан судга ариза топширди, деб ёзади Techcrunch нашри. Даъвога кўра, TikTok’нинг тақиқланиши ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас.

TikTok вакилларининг таъкидлашларича, америкалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари АҚШ ҳамда Сингапурдаги серверларда сақланади ва уларга Хитой ҳукуматининг «қўли етмайди». Мазкур маълумотлар TikTok’ка эгалик қилувчи ByteDance интернет-компаниясининг бошқа сервислари томонидан тўпланадиган ахборотлардан ажратилган ҳолда сақланади.

Компаниянинг эслатишича, TikTok яқин уч йил ичида АҚШда ўн мингта янги иш ўрни яратишни режалаштирган. Сервиснинг тақиқланиши эса мамлакатни мана шу иқтисодий-ижтимоий фойдадан ҳам маҳрум этади.

Воқеалар ривожини Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди