TikTok талаш бўляпти – унга Apple ҳам талабгор!

  •   DiMaX
  •  720
  •  05.08.2020 10:52

TikTok талаш бўляпти – унга Apple ҳам талабгор!

Куни кеча биз Microsoft корпорацияси TikTok сервисининг Америка бўлинмасини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказаётгани ҳақида ёзгандик. Лекин Дональд Трамп таҳдиди сабабли бу музокаралар тўхтатиб қўйилган.

ЎҚИНГ: Трамп шарт қўйди: «TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишлари керак!»

Энди эса, Axios нашрининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, TikTok сервисини сотиб олиш учун Apple ҳам ишга киришган. Лекин бу маълумот бўйича ҳозирча на купертиноликлар, на TikTok сервисига эгалик қилувчи ByteDance интернет-компанияси бирор расмий изоҳ бермаган.

Айтиш керакки, Microsoft ушбу сервиснинг фақат АҚШдаги бизнесини сотиб олиш учун музокара бошлаган эди. Лекин Дональд Трамп ундан маълум улушни эмас, балки бутун дастурни сотиб олишга чақирди. Бундан ташқари, президент мазкур хариддан тушган даромаднинг бир қисми АҚШ Молия вазирлигига бориши кераклигини таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Apple хитойликларни салкам 30 мингта ўйин ва иловадан маҳрум этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!