TikTok учун «жанг»га Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси ҳам қўшилди

  •   DiMaX
  •  722
  •  14.08.2020 14:06

TikTok учун «жанг»га Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси ҳам қўшилди

TikTok устида юз бераётган можаролардан хабарингиз борДональд Трамп уни 45 кун ичида бутунича бирор АҚШ компаниясига сотишларини талаб қилган, акс ҳолда блокламоқчи. Сервисни сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор!

ЎҚИНГ: TikTok таслим бўлмайди: у Трамп маъмуриятини судга бермоқчи!

ByteDance энди Ҳиндистоннинг Reliance Industries компанияси билан TikTok бизнесига сармоя киритиш учун музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TechCrunch нашрига асосланиб Sof.uz хабар бермоқда.

Reliance Industries Хитойдан ташқаридаги энг йирик бозорда – Ҳиндистонда машҳур бўлган видео-иловани сотиб олишга тайёр. Мазкур мамлакат Хитойдан ташқаридаги энг катта TikTok бозори бўлиб, унда 200 миллион фойдаланувчиси ва 2000 га яқин ByteDance ходимлари бор. Компания аллақачон ходимларни Ҳиндистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилаётганига ишонтирган ва ходимларни жиддий равишда қисқартириш режалари йўқ.

Июнь ойининг охиридан бошлаб TikTok Ҳиндистонда тақиқланган - Деҳли Хитойнинг чегаралари кучайганидан сўнг хавфсизлик ва махфийлик сабабли ушбу иловани ва яна 58 та хитой иловаларга тақиқ қўйган.

ЎҚИНГ: Айфонлар ва Android-смартфонларга энг кўп юклаб олинган иловалар учта рейтингда! (2020 йил июль)

Нашр манбаларининг айтишича, Reliance ва ByteDance музокараларни июль ойининг охирида бошланган ва ҳанузгача келишувга эришилмаган. Яна бир манбага кўра, Ҳиндистонда TikTok'нинг қиймати 3 миллиард доллардан ошади. Видео хизмат тақиқлангандан сўнг, шунга ўхшаш контентга эга маҳаллий иловаларга ўн миллионлаб янги фойдаланувчилар қўшилмоқда.

TikTok'ка сармоя киритиш нефтдан тортиб телекоммуникациягача бўлган соҳаларда фаолият юритадиган Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси Reliance учун ўз фойдаланувчилар экотизимини кенгайтиришга ёрдам бериши керак. Унинг телекоммуникацион платформаси Jio Platforms тўрт йил ичида Ҳиндистонда 400 миллион фойдаланувчини йиғди.

Яна бир хабарга кўра, Twitter микроблоглар тармоғи ByteDance'га TikTok билан қўшилишни таклиф этган.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.