TikTok ва Twitter VPN'сиз ишламоқда

TikTok ва Twitter VPN'сиз ишламоқда

Бугун, 16 март, таҳминан соат 20:00 лар атрофида TikTok ва Twitter ижтимоий тармоқлари ҳеч қандай VPN тармоқларисиз ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоамиз томонидан текшириб кўрилганида, ростдан ҳам ижтимоий тармоқлар ҳеч қандай қийинчиликларсиз эркин ишлаётгани маълум бўлди. Аммо TikTok ва Twitter ҳамон Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри чекланган иловалар қаторида турибди. Ҳозирча расмий муносабат берилмаган.

Ўтган йили 16 апрелдан бошлаб “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган эди. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинган.

Қонун кучга кирганидан бир неча ой ўтиб, у ўз кучини кўрсатди ва Twitter, TikTok ва яна бир нечта ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланди. Иловалар блокланганига қарамай фойдаланувчилар VPN дастурлар билан ижтимоий тармоқларга киришда давом этишётганди.

Янгиланиш: 16 март, соат 23:00 лар атрофида TikTok ва Twitter'га кириш яна чекланди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларга VPN билан киришмоқда.

ЎҚИНГ: Дуров шахсан ўзи Илон Маскни Telegram'га таклиф қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!