TikTok’да болаларни ўзини ўлдиришга ундаган блогер фош этилди

  •   DiMaX
  •  905
  •  29.01.2021 09:10

TikTok’да болаларни ўзини ўлдиришга ундаган блогер фош этилди

Италиянинг Флоренция прокуратураси TikTok тармоғидаги саҳифаси орқали ўз жонига қасд қилишга ундайдиган маълумотларни тарқатаётган блогерни топди. Бу ҳақда почта полицияси вакили хабар берган, деб ёзмоқда Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

Хавфли видеоларни жойлаган блогер Сицилиянинг Сиракуза вилоятида яшовчи 48 ёшли аёл бўлиб чиқди. Прокуратура унинг ижтимоий тармоқларга киришини блоклашга қарор қилган.

Блогер жойлаган видеода эркак билан аёл ким кўпроқ нафас олмасдан туришга баҳслашади. Полиция ушбу видеони хавфли деб топиб, италиялик аёлни ўз жонига қасд қилишга ундашда айблади. Тергов жараёнида аёл хавфли мусобақалардан иборат бошқа видеоларни ҳам жойлаштиргани аниқланди. Унинг саҳифасига 730 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.

Aввалроқ, Италияда 10 ёшли қизча TikTok’нинг блэкаут деб номланган челленжида қатнашиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан ҳукумат ижтимоий тармоқдаги ёшини ҳужжат асосида аниқлаб бўлмайдиган барча фойдаланувчиларнинг аккаунтларини блоклаб қўйди.

TikTok’дагилар эса қизни ушбу челленжда иштирок этишга ундайдиган ҳеч қандай маълумот топилмаганини таъкидламоқда. Шундай бўлса-да, ижтимоий тармоқ ўз жонига қасд қилишга ундовчи маълумотларни текширишда ҳукуматга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

ЎҚИНГ: TikTok мангуга блокланди