TikTok’да шов-шув кўтармоқчи бўлган «андижонлик безори»лар иши судга оширилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1489
  •  26.10.2020 18:00

TikTok’да шов-шув кўтармоқчи бўлган «андижонлик безори»лар иши судга оширилди (+видео)

Андижон вилоятида тунда хиёбондаги ўриндиқлар, темир тўсиқлар, чиқинди урнаси, чироқларни тепган ва TikTok учун видео олган уч йигитга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу тўғрида вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумоти асосида Daryo сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Чирчиқда вагон устида селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтлик ток урди (видео)

Бошқарма Telegram-каналига жойлаштирилган видеолавҳада тартиббузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) ҳамда 183-моддалари (майда безорилик) билан маъмурий ишлар расмийлаштирилиб судга юборилгани айтилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода иштирок этган ва уни тасвирга туширган йигитлар эса қилган ишидан пушаймонлиги, видео орқали ёмон мақсадни кўзламагани, ушбу ҳаракатлар орқали TikTok’да обуначилар, лайклар сонини ошириб шов-шув кўтаришни хоҳлаганини билдирган.

ЎҚИНГ: Ҳокимнинг ўғли 150 км/соат тезликда автомобиль ҳайдаб, TikTok’да жарималари билан мақтанди (видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!