Тиктокерларни ўзига оғдириш учун YouTube уларнинг ҳар бирига ойига ўн минг долларгача тўламоқчи!

  •   DiMaX
  •  589
  •  06.08.2021 11:52

Тиктокерларни ўзига оғдириш учун YouTube уларнинг ҳар бирига ойига ўн минг долларгача тўламоқчи!

Энг оммабоп видеохостинг бўлмиш YouTube бултур YouTube Shorts номли қисқа видео хизматини ишга туширган эди. Бу – Instagram ижтимоий тармоғининг Reels хизмати ҳамда замонавий TikTok каби, фойдаланувчилар қисқа видеолар юклашлари мумкин бўлган сервисдир.

ЎҚИНГ: TikTok’даги янги челленждан болалар ҳалок бўлмоқда!

Shorts хизмати кутилганидек оммалашмагани боис, YouTube унинг тарғиботига йирик маблағ тикишга қарор қилди. Фойдаланувчилар унга кўпроқ қизиқарли контент жойлашлари ва ўз аудиторияларини шу сервисга жалб этишлари учун YouTube нақ 100 миллион АҚШ доллари миқдорида жамғарма ажратди.

Бу пуллардан энг яхши видеолар муаллифларига ҳақ тўлаб борилади, аммо ўз контентидан пул ишламоқчи бўлган влогерларга YouTube алоҳида талаблар қўяди. Хусусан, бошқа платформалардаги роликларни Shorts’га жойлаш мумкин эмас, айниқса – уларда рақобатчи сервисларнинг «сувли» белгилари кўриниб турган бўлса.

ЎҚИНГ: Таниқли TikTok-блогерни ва ёнидаги қизни кинотеатрда отиб кетишди

Видеоблогерларга оммабоп контентлари учун YouTube тўлайдиган максимал пул миқдори ҳар муаллифга ойига ўн минг долларни ташкил этади. Гонорар миқдори видеони нечта киши томоша қилганига ҳамда фойдаланувчининг яшаш мамлакатига боғлиқ.

Пулли рағбатлантириш дастури ўнта мамлакатда амал қилади ва улар орасида Ўзбекистон йўқ. Кейинчалик аҳолиси YouTube Shorts сервисида пул ишлаб олиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади.

YouTube ҳозирда Shorts сервисига реклама жойламаяпти – яъни, ундан ўзи моддий фойда кўрмаяпти. Қисқа видеолардан даромад олиш усулларини у келажакда жорий этса керак.

ЎҚИНГ: Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!