TikTok’ка навбатдаги зарба: YouTube унинг рақибини ишга туширди

  •   DiMaX
  •  1110
  •  15.09.2020 17:02

TikTok’ка навбатдаги зарба: YouTube унинг рақибини ишга туширди

YouTube видеохостинги YouTube Shorts номли қисқа видео хизматини ишга туширгани ҳақида ўз расмий блогида маълум қилди. TikTok каби янги хизмат 15 сонияли видеоларни суратга олиш имконини беради, унга YouTube’дан мусиқа қўшишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Microsoft компанияси TikTok’дан қуруқ қолди

YouTube Shorts иловаси ҳозирча Android қурилмалари фойдаланувчилари учун мавжуд, кейинчалик iOS операцион тизимига эга қурилмалар эгалари учун ишга туширилиши ваъда қилинган.

Синов босқичида Shorts фақат Ҳиндистонда ишлайди. Июнь ойи охирида ушбу мамлакат расмийлари TikTok ва бошқа бир қатор Хитой дастурларини, шу жумладан WeChat ижтимоий тармоғи, UC браузери ва Clash of Clans ўйинини блоклаган. Ҳинд ҳукумати ўз қарорини ушбу иловаларни мамлакатнинг «суверенитети ва яхлитлигига зарар етказиши», унинг хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солиши билан хаспўшлаган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Instagram томонидан шунга ўхшаш Reels хизмати ишга туширилган. Синов босқичида у фақат Бразилияда мавжуд эди, 2020 йил августда у АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австралия ва Японияни ўз ичига олган 50 мамлакатда ишга туширилди (Ўзбекистонда ҳам ишлаяпти).

ЎҚИНГ: Instagram пул бериб TikTok’дагиларни янги сервисига оғдириб олмоқчи!

YouTube’нинг Shorts муқобил хизматининг ишга туширилиши Америка ҳукумати ва TikTok хўжайинлари ўртасидаги зиддият фонида амалга оширилмоқда. Қўшма Штатларда, Хитой иловаси фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларини Хитой расмийларига ўтказиши мумкин, деб ишонилади.

Шу муносабат билан АҚШ президенти Дональд Трамп 15 сентябрга қадар TikTok’нинг Америка сегментини маҳаллий компанияга сотишни талаб қилди. Акс ҳолда, дастур «ўйиндан чиқади», дея таҳдид қилди у. Бундан ташқари, ушбу хизматга эгалик қилувчи ByteDance 90 кун ичида Қўшма Штатлардаги барча активларни сотиши ва у тўплаган шахсий фойдаланувчи маълумотларини йўқ қилиши керак.

Microsoft TikTok’ни сотиб олиш ниятини эълон қилди. Бироқ, ByteDance унга аризани сотишдан бош тортди. Reuters манбаларига кўра, хитойлар харидор сифатида унинг ўрнига Oracle IT корпорациясини танлаган.

ЎҚИНГ: 235 миллион нафар Instagram, YouTube ва TikTok юзерларининг шахсий маълумотлари чиқиб кетди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!