TikTok’ни сотиб олаётган Microsoft компанияси Трамп таҳдидидан сўнг музокараларни тўхтатиб қўйди

  •   DiMaX
  •  414
  •  03.08.2020 18:03

TikTok’ни сотиб олаётган Microsoft компанияси Трамп таҳдидидан сўнг музокараларни тўхтатиб қўйди

АҚШ ҳукумати коронавирус учун Хитойга қарши қасос сифатида TikTok'ни блоклаш режасини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзгандик. Кейинроқ эса Microsoft корпорацияси ушбу сервиснинг Америка бўлинмасини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказаётган эди.

ЎҚИНГ: Instagram пул бериб TikTok’дагиларни янги сервисига оғдириб олмоқчи!

Microsoft корпорацияси энди ноилож ушбу ишларни тўхтатиб қўйди, деб ёзмоқда Daryo нашри. Бу каби қарор АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқни мамлакат ҳудудида тақиқлаши мумкинлиги ҳамда TikTok’ни бирор Америка компанияси сотиб олишини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилганидан сўнг қабул қилинган.

Microsoft корпорацияси ўзининг сайтида маълум қилишича, Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok сервисини харид қилиш борасидаги музокаралар қайта бошланади.

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

Музокараларни қайтадан бошлаш қарори Microsoft бош директори Сатя Наделланинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатидан сўнг қабул қилинган.

«Microsoft ByteDance билан музокараларга бир неча ҳафта ичида киришади, ҳар қандай ҳолатда ҳам у 2020 йилнинг 15 сентябрига якунланади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, июль охирларида инвесторлар TikTok сервисини 50 миллиард долларга баҳолаган эди.

Маълумот учун, ByteDance TikTok’ни 2017 йилда харид қилган Musical.ly караоке-иловаси базасида яратган. TikTok қисқа мусиқий видео яратишга, жонли эфирларни амалга оширишга ва хабар алмашишга имкон берувчи ижтимоий тармоқ сервиси ҳисобланади.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!