TikTok’нинг энди кераги йўқ – ундаги ажойиботлар Instagram’га ҳам қўшилди! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  1512
  •  13.01.2020 11:11

TikTok’нинг энди кераги йўқ – ундаги ажойиботлар Instagram’га ҳам қўшилди! (+видеолар)

Google Play талқинида 2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериаллари рўйхатида мусиқий фонли қисқа видеолавҳалар яратувчи ва улашилувчи ижтимоий тармоқ – TikTok иловаси ҳам мавжуд. 2019 йил сўнгида App Annie таҳлил фирмаси эълон қилган Ўн йилликнинг энг оммабоп ўнта иловаси рейтингида эса у еттинчи ўринни олган!

ЎҚИНГ: Бу ижтимоий тармоқ икки йилдаёқ Facebook ва Instagram’дан ўзиб кетиб, иккинчи ўринга чиқиб олди!

TikTok’нинг бунчалик тез оммалашувига унда суратлар ва видеоларга турли эффектлар бағишлаш имкониятларининг кўплиги сабабчидир. Шунга монанд, аввалдан кенг фойдаланишда бўлган Instagram дастурчилари ҳам ўз иловаларига TikTok’да мавжуд бўлган эффектларни қўшишди.

Улар қуйидагилардир:

  1. SlowMo: секинлаштириш эффекти
  2. Echo: ҳаракатларга хиралаштирилган ярим шаффоф излар қўшилади
  3. Duo: ҳаракатларнинг рақамли излари қолади («Матрица» фильмидагига ўхшаш)

Бу эффектлар қуйидагича кўриниш олади:

Android ҳамда iOS тизимларидаги яиниланган Instagram фойдаланувчилари энди қисқа видеоларга шу эффектларни қўшиб, «Тарих»ларига юклай оладилар.

ЎҚИНГ: Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш йўли топилди!

Мазкур эффектлардан фойдаланиш учун Instagram мобил иловангизни очиб, олдин «Тарих» юклаш учун ўнгга силайсиз. Кейин эса чап-пастки томонга – «Бумеранг» режимига томон свайп қиласиз ва видеони суратга олаётганда чексизлик белгисини босиб турасиз. Тасвирга олиб бўлгач, экраннинг юқори қисмида энг муваффақиятли қисмини белгилаб олганча видеони қирқиш, кейин эса эффектларни қўллаш имконини берувчи опция чиқади.

TikTok фойдаланувчилари бундай эффектларни креатив роликлар яратиш учун қўллашади; Instagram иловасига янги жорий этилган «Бумеранг» режими ҳам энди шунга яқин имкониятларни тақдим этади.

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.