TikTok’нинг керагиям йўқ – ҳиндлар унинг аналогини чиқаришди!

  •   DiMaX
  •  670
  •  17.08.2020 16:04

TikTok’нинг керагиям йўқ – ҳиндлар унинг аналогини чиқаришди!

ByteDance компаниясининг TikTok сервисини сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор. Уни харид қилишга яна бир даъвогар эса Ҳиндистондаги энг қиммат Reliance Industries компаниясидир.

ЎҚИНГ: Трамп талабларни ошириб, TikTok’ка яна 45 кун муҳлат берди

Bloomberg нашрининг ёзишича, Ҳиндистонда блокланган TikTok ўрнига HiPi номли янги сервис тақдим этилган. Унинг платформаси Zee5 сервиси ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

HiPi ёрдамида ҳиндистонлик фойдаланувчилар давомийлиги 90 сониягача бўлган қисқа роликларни тармоққа жойлашлари ҳам, томоша қилишлари ҳам мумкин. Унда контент яратувчилар фақат оддий фойдаланувчилар бўлибгина қолмасдан, уларнинг орасида машҳур шахслар ҳам бор.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Zee5 раҳбари Тарун Катиал таъкидлашича, янги платформанинг чиқиши TikTok’нинг блокланишига асло алоқадор эмас. «HiPi ишга туширилишининг Ҳиндистонда TikTok блокланишига умуман алоқаси йўқ. Биз HiPi устида бир йилдан бери ишлаб келмоқдамиз», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, сиёсий сабабларга кўра Ҳиндистон жорий йилда 59 та хитойча иловани тақиқлаган, улар орасида TikTok, ShareIt, UC Browser, WeChat, CamScanner каби машҳурлари ҳам бор. Кейинроқ эса мамлакатда яна 47 та илова чекланди – булар асосан олдин тақиқланган ўша дастурларнинг «енгиллаштирилган» версиялари ёки клонларидир.

ЎҚИНГ: Google хитойликлар учун қасос олди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!