Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди

  •   DiMaX
  •  1637
  •  07.02.2019 17:18

Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди

Купертинолик корпорациянинг савдо бўйича катта вице-президенти Анжела Арендтс ишдан бўшади. Бу умуман кутилмаган янгилик бўлди, зеро, кўпчилик уни Apple’нинг бўлажак раҳбари, деб ҳисобларди.

ЎҚИНГ: 2018 йили Apple ўз раҳбарига 15 миллион доллардан ошиқ, айрим ходимларига эса ундан ҳам кўп тўлаган!

Арендтс ушбу компанияда беш йилдан буён фаолият юритиб келарди. Энди эса у «янги шахсий ва касбий мақсадларга эришиш учун» Тим Кук жамоасини тарк этмоқда. Унинг ўрнига энди сотувларга Дейдра О’Брайен масъул этиб тайинланди. У аввал ходимларни ёллаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Дейдра О’Брайен, Тим Кук ва Анжела Арендтс компания ходимлари олдида

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Анжела Арендтс купертинолик компаниянинг энг катта маош олувчи ходимларидан бири эди. Масалан, 2017 йили у барча бонуслар ва компенсацияларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда жами 24,2 миллион доллар ҳақ олган. Бу эса Apple бош директори Тим Кукнинг ушбу компаниядан олаётган даромадидан салкам икки баробарга кўп маблағдир.

Таҳлилчилар Арендтснинг ишдан кетишини бутун дунёда iPhone’ларга талаб камайганига боғламоқдалар. Айтиш керакки, айрим русумлардаги айфонларни 2 036 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!