Time журнали "2017 йилнинг кашфиётлари"ни эълон қилди

Time журнали

Time журнали анъанага мувофиқ, 2017 йилнинг энг ғаройиб ва инновацион маҳсулотларини эълон қилди. Улар орасида кўпчиликнинг диққатини тортган iPhone X ҳам алоҳида қайд этилган.

Apple'нинг тубдан ўзгарган флагманида фойдаланувчи шахсини юзга қараб текшириш инновацияси жорий қилинган. Компания раҳбарияти 2007 йилдан бошлаб шундай смартфон яратишни орзу қилиб келишганини айтишади. $1000 долларга нархланган бўлса ҳам, iPhone X жаҳон миқёсида яхши сотилмоқда.

Шунингдек, Time'га кўра 25 та турли кашфиёт ва ишланмалар, инновациялар, жумладан шулар орасидан қуйидагилар ҳам йилнинг энг диққатга сазовор "топилмалари" деб топилган:

Jibo
Ўзини инсон каби тутадиган робот.

eSight 3
Кўриш билан боғлиқ жиддий хасталикка чалинганла ручун кўзойнак.

Ember Mug
Қаҳвани айни керак ҳароратда сақлаб турадиган кружка.

Thyssenkrupp MULTI
Нафақат, пастга ёки тепага, балкин ён томонларга ҳам юрадиган лифт.

Nike Pro Hijab
Ислом динига эътиқод қилувчи ва ўранишни афзал кўрувчи спортчи аёллар учун ҳижоб.

Tesla Model 3
Автомобил оламининг "iPhone"и!

DJI Spark
Селфи олишни уддалайдиган дрон.


Molekule
Ҳар ким ўз хонасида бўлишини хоҳладйиган ҳаво фильтри.


Bempu
Жажжи болажонлар учун тана ҳароратини назорат қиладиган браслет.


Спиннер
2017 йилнинг 1-рақамли кашфиёти.