Тиниб-тинчимаган одамлар-эй, нималарни ўйлаб топишмайди-я! Google'дан ажойиб янгилик!

Тиниб-тинчимаган одамлар-эй, нималарни ўйлаб топишмайди-я! Google'дан ажойиб янгилик!

Google Photos ўзининг сунъий онгга эга қидирув тизими ҳамда объектларни расмдаги маълум бир ранг, жонзот ёки юз ифодасига кўра қидира олиш имконияти билан танилган. Эндиликда эса у янги қобилиятни "ўрганмоқда" — Google Photos билан расмлардаги матнларни ҳам қидириш имкони пайдо бўлди. Бу ҳали ҳаммаси эмас: қидирув тизими тасвирда аниқланган матнни кўчириб, таҳрирлаш имконини ҳам беради.

Энди Google Photos иловаси орқали бирор бир расмда мавжуд бўлган матнни қидирувга бериб, керакли фотони топа оласиз. Агар матнни кўчирмоқчи бўлсангиз, экраннинг қуйи қисмидаги "Объектив" иконкасини чертинг. Шунда, тасвирдаги сўзлар нусхалаш/жойлаштириш учун ажратиб кўрсатилади.

Android учун Google Photos иловаси
Android учун Google Photos иловаси

Бироқ ушбу функцияни текшириб улгурган мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳарфлари бир-бирига уланган қўлда ёзилган матнлар, унчалик оммалашмаган сўз ва қисқартмаларнинг аниқланиши қийин кечади. Бундан ташқари, Google тўлқинсимон шрифтда ёзилган сўзлар ва чет элчадаги белгиларни танишда ҳам қийналмоқда. Шунинг учун, ҳозирча фақат босма матнли ва оммабоп шрифтдаги сўзлар билан чегараланишингизга тўғри келади. Тезкор тажрибалар яна шуни кўрсатганки, қизиғи, Google қидирув тизими кўчадаги Nissan автомобилини танийди, лекин ёзилган матндаги "Nissan" сўзини аниқлай олмайди. Кўриниб турибдики, ушбу хизмат мукаммаллаштирилиши учун яна бироз вақт талаб қилинади.

Матн орқали қидирув функциясидан компьютерингиз браузерида ҳам фойдалансангиз бўлади, лекин бунда "Объектив" тугмачаси ишламайди.

ЎҚИНГ: Okay, Google, мени профессионалга айлантир!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.