Типратикан Sonic'ни эслайсизми? Уни ўлдириб кетишди!

Типратикан Sonic'ни эслайсизми? Уни ўлдириб кетишди!

Sega кутилмаганда янги ўйин тақдим қилди. У компаниянинг энг таниқли антропоморфик қаҳрамони, Sonic билан боғлиқ, лекин сиз уни ўйинда кўрмайсиз, чунки у ўлган! Йўқ, нотўғри ўқимадингиз. Sega'нинг ўзи унинг ўлимини тасдиқлайди. Сиз эса унинг қотили топишингиз керак!

Янги ўйин "The Murder of Sonic the Hedgehog", яъни "Типратикан Sonic'нинг ўлдирилиши" деб номланади. Визуал роман форматидаги ушбу ўйинда Amy Rose ўзининг туғилган куни Mirage Express номли поездда сирли қотиллик кечасини ўтказади. Унда Sonic ўйин қурбони бўлади.

Сиз эса ўйин давомида Knuckles, Shadow ва бошқа Sonic танишларини гумондорлар сифатида сўроқ қилишингиз ва Sonic ўлимида ким айбдор эканлиги тагига етишингиз керак бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Sega ўзининг ушбу янги ўйинини 1 апрел – "Ҳазил куни" муносабати билан тақдим қилган ва уни сиз ҳозироқ Steam ўйинлар дўконидан Mac ёки Windows компютерингиз учун текин юклаб олиб ўйнашингиз мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, Sega ўзининг янги The Murder of Sonic the Hedgehog ўйини каноник эмаслигини тасдиқлайди, яъни у бир қатор чиқарилган Sonic ўйинларига қўшилмайди, яъни Sonic аслида тирик ва у келажакдаги ўйин, филм ва бошқаларда иштирок этади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!