Токиода полициячи дрон дронларни “овлаяпти”

Токиода полициячи дрон дронларни “овлаяпти”

Токио полицияси хавфли учувчисиз “учар” аппаратлар билан курашувчи махсус отряд тузди. Asahi Shimbun нашри маълумотларига кўра, полициячи дронлар бошқа учар қурилмаларни тутувчи махсус тўрларга эга.

Дронлар дронларга қарши

Қурилмалар махсус объектларни қўриқлашга мўлжалланган бўлиб, мамлакат учун муҳим роль ўйнайди. Яъни улар терактлардан огохлантириш вазифасини ҳам бажаради. Масалан, Япония парламенти биноси яқинида шубхали учар дронлар кўзга ташланса, йирик полиция дронлари уларни тутиб келиш учун жўнатилади.

Албатта, бундай эҳтиёткорликдан ажабланмаса ҳам бўлади. Негаки, жорий йилнинг апрель ойида Япония бош вазири резиденцияси томида радиокатив материал жойланган дрон тутилган эди. Ўшанда қурилма тармоқ орқали бошқарилган, резиденция ҳудудида учиш чегаралангани боис, қўриқловчилар хавфни ўз вақтида мустақил равишда бартараф эта олмаган.

“Полициячи дронлар” лойиҳаси ҳозирча синов жараёнларида ва дронларни тўрга илинтириш билан битта аппарат шуғулланмоқда. Мазкур DJI Spreading Wings S900 қурилмаси 2х3 метр ўлчамли тўр билан таъминланган. Келажакда отряд сафига яна 10 та дрон қўшилади ва улар махсус ўргатилган ходимлар томонидан бошқарилади.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!