Тўлиқ экранли Galaxy A8+’нинг илк видеоролигини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  2076
  •  11.12.2017 13:57

Тўлиқ экранли Galaxy A8+’нинг илк видеоролигини томоша қилинг!

Samsung ўзининг Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 смартфонларининг навбатдаги авлодини тегишлича Galaxy A8 ва Galaxy A8+ деб номламоқчи эканлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Ҳали бу моделлар расман намойиш этилмасидан туриб Galaxy A8+ (2018) моделининг «жонли» суратларини «хитойча Twitter» дея таърифланувчи Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилишган.

ЎҚИНГ: «Салкам флагман»: Galaxy A8+ (2018)нинг «жонли» суратлари чиқди

Энди эса YouTube видеосервисида ушбу смартфоннинг уч дақиқалик видеоси жойланди. Мазкур роликда ҳали тақдим этилмаган Samsung Galaxy A8+ (2018) қурилмасининг дизайнидаги асосий жиҳатлар ҳамда бош камерасининг имкониятлари батафсил акс эттирилган.

Galaxy A8+ (2018) модели тўлиқ экранли дизайнга эга бўлиб, олд панелдан «Уйга» механик тугмачаси олиб ташланган. Шу каби жиҳатлари билан у Galaxy Note 8 фаблетига ҳам ўхшаб кетади. Шунингдек, видеода мазкур девайснинг олд камераси иккита модулга эга эканлиги ҳам яққол акс этган.

ЎҚИНГ: Кутилмаган Galaxy A8 (2018): унга ҳатто Galaxy S8 ва Note 8 эгалари ҳам ҳавас қилишлари тайин!

Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

Гувоҳи бўлганингиздек, ролик сўнгида смартфоннинг техник хусусиятлари ҳақида хабар берилади. Уларга кўра, Samsung Galaxy A8+ (2018) моделининг кўрпуси IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Унга диагонали 6 дюймга тенг бўлган Super AMOLED-экран ўрнатилган. Смартфон Infinity Display, яъни «ниҳоясиз дисплей» дизайнига эга, дисплейнинг тасвир аниқлиги 2220х1080 пикселга тенг.

Galaxy A8+ (2018) «юраги» эса Samsung’нинг 8 ядроли Exynos 7885 процессоридир. Тезкор хотираси 6 гигабайт, доимий хотираси эса 64 гигабайт ҳажмга эга. Гаджетнинг дактилоскопик датчиги ҳам мавжуд, аккумулятор сиғими эса 3500 мА/соатга тенг.

ЎҚИНГ: 2018 йил смартфонлари: ақлбовар қилмас технология энди ҳақиқат

Камера борасида Samsung бу гал ўзгача ёндашув қилган: Galaxy A8+ (2018) асосий камераси якка модулли – у 16 мегапикселли, f/1.7 диафрагмага ҳамда тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Олд камера бўлса қўшалоқ объективли – 16 ва 8 мегапикселли датчиклардан иборат.

Samsung’нинг бу смартфони декабрнинг охирида тақдим этилиши, нархи эса 600 АҚШ долларига тенг бўлиши кутилаётир. Бундан келиб чиқадики, Galaxy A туркуми флагман нархидаги чала флагманларга айлантирилмоқда. Тўғри, Samsung Galaxy A8+ (2018) дизайни ва хусусиятлари билан фойдаланувчини хурсанд қилиши аниқ, аммо нархи барибир кишини ўйлантиради. Ахир, бунақа нархда бошқа смартфонсозларнинг флагманларини харид қилиш ҳам мумкин, масалан, OnePlus 5T моделини.

ЎҚИНГ: OnePlus 5T тақдим қилинди: илғор гаджет эски нархда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!