Тўлиқ экранли, стилуси билан, яна сув ўтказмайди: қайси смартфонларга шундай таъриф беришмоқда?

  •   Saroy
  •  1390
  •  06.06.2018 14:52

Тўлиқ экранли, стилуси билан, яна сув ўтказмайди: қайси смартфонларга шундай таъриф беришмоқда?

LG  — LG Q Stylus стилуси билан янги сериядаги смартфонларини тақдим этди. Унга Q Stylus+, Q Stylus ва янада оддийроқ Q Stylusa моделлари киради. Улар бир-биридан баъзи бир тавсифлари билан фарқ қилади, холос.

Смартфонлар 6.2-дюймли дисплей FullView билан жиҳозланган, унинг томонлар нисбати 18 га 9 ва формати 2160x1080 пиксель. Унга такт частотаси 1,5 ёки 1,8 ГГц (MediaTek’дан олинганга ўхшайди, лекин аниқ эмас) ли  саккизядроли процессор ўрнатилган. Стандартли LG Q Stylus ва «альфа»  3 ГБли тезкор хотирага эга ва ички хотираси  32 ГБ. Plus-версия 4 ГБ ОЗУ ва 64 ГБ ли флешкага ҳам эга.

LG Q Stylusa’нинг орқа камераси 13-мегапикселли, олд камера эса 5 мегапикселли бўлади. Кекса моделларда янада қизиқроқ, орқасида  16-мегапикселли модуль ва 8 ёки 5 мегапикселли селфи-камера мавжуд (бозорига боғлиқ кўринади).  Кадрларда объектларни таниб олиш ва дуконларда ўхшаш товарларни қидириш учун QLens функцияси билан таъминланган.

ЎҚИНГ: LG V35 ThinQ: «жонли» сурат намойиш этилди

LG метал корпусли бўлади, дейишаяпти, гарчи орқа панел ҳали ҳам савол остида турибди (усти ҳақиқатан ҳам метални эслатиб юборади). LG Q Stylus ва «плюс» сувдан ва чангдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган, лекин укаси ҳисобланган «альфа»ни  эса, яхшиси ҳўл қилмаган маъқул.  Барчаси MIL-STD 810G сертификациясини  олган, назарий жиҳатдан олиб қараганда, бу унинг мустаҳкамлигидан далолат беради. Бармоқ излари сканерини смартфонни бошқаришда ишлатса бўлади, масалан, қўл теккизиб селфи олиш функцияси бор.

Стилус смартфон корпусига яширилган, эслатмаларни ҳатто, ўчирилган экранда ҳам ёзиш мумкин, худди Samsung флагманидаги каби, аккумулятор сиғими  3300 мАч, USB Type-C орқали қувватлантирилади. Операцион тизими — Android 8.1.0 Oreo. Қулоқчиннинг оҳанг таратишига DTS:X технологияси жавоб беради. Уччала моделда ҳам NFC бор, фақат Wi-Fi 5 ГГц билан қўллаб қувватланмаган.

LG Q Stylus сериялари АҚШ ва Осиё минтақаси бозоларига учунчи чоракликда чиқади, дейилаяпти.  Нархлар ҳақида компаниядагилар камтарлик билан сукут сақлашда давом этяпти.

ЎҚИНГ: LG Q7: жиҳатлар флагманга хос, нарх эса оммабоп

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!