ТЎЛИҚ РЎЙХАТ: Коронавирус туфайли операторларимиз қайси сайтларни бепул қилишди?

  •   DiMaX
  •  3993
  •  20.03.2020 10:00

ТЎЛИҚ РЎЙХАТ: Коронавирус туфайли операторларимиз қайси сайтларни бепул қилишди?

Beeline алоқа оператори 18 мартдан бошлаб абонентларига қатор янгиликлар сайтларини бепул қилган, кейин эса Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этган эди. Шунингдек, Ucell ҳам коронавирус эпидемиясига қарши курашга ҳисса қўшиш учун таълим ва ахборот сайтларини нархлашсиз тақдим этишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» интернет хизматларини маҳаллийлаштирди: энди тезлик ошиб, нархлар пасаяди!

Бундан ташқари, Билайн Ўзбекистондаги абонентлари учун жорий йилнинг 15 апрелигача Beeline TV иловасида 60 дан ортиқ телеканалларни бепул томоша қилиш имконини ҳам берди.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев эса юртимиздаги уяли алоқа операторларининг мобил тармоқлари орқали кириш бепул бўлган таълим ва ахборот сайтларининг тўлиқ рўйхатларини жамлаб эълон қилди.

Демак, тўлиқ рўйхат қуйидагича:

Beeline Uzbekistan абонентлари учун:

- gazeta.uz;

- daryo.uz;

- uznews.uz;

- podrobno.uz;

- kun.uz.

Шунингдек, Beeline TV мобил иловасида 60 дан ортиқ канал.

ЎҚИНГ: Beeline: интернет-трафик энди куймасдан, кейинги ойга ўтади

Mobiuz абонентлари учун:

- daryo.uz;

- kun.uz;

- uznews.uz;

- gazeta.uz;

- podrobno.uz;

- uzreport.news;

- xabar.uz

- uz.khanacademy.org;

- eduportal.uz;

- kitob.uz;

- edumarket.uz;

- online-maktab.uz;

- talim.uzedu.uz;

- utube.uz;

- itschool.uz;

- kundalik.com.

ЎҚИНГ: UMS ва Khan Academy O‘zbek узоқ муддатли ҳамкорликни бошлади

Ucell абонентлари учун:

- uzedu.uz;

- uz.khanacademy.org;

- stat.uzedu.uz;

- kundalik.com;

- emis.uzedu.uz;

- itsm.uz;

- eduportal.uz;

- edumarket.uz;

- kitob.uz;

- online-maktab.uz;

- maktab.uzedu.uz;

- talim.uzedu.uz;

- utube.uz;

- itschool.uz;

- coronavirus.uz.

ЎҚИНГ: Ucell абонентларига хушхабар: энди беш ойгача рақамингиз ўчмайди!

Шунингдек, Хушнудбек постскриптумда қуйидагича қўшимча қилган:

P.S.: Хабарингиз йўқми мабодо, миллий ғуруримиз ва миллий операторимиз Uzmobile бирорта акция эълон қилмадими ҳали? Умуман олганда, интернет бўйича миллий монополиямиз Uztelecom ушбу вазиятда қандайдир катта ҳажмли енгиллик берувчи акция эълон қилса бўларди.

ТЎЛДИРИШ: ушбу хабаримиз чиққанидан сўнг маълум вақт ўтиб, коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ҳам ўз мижозларига енгилликлар тақдим этди. У ўзининг симли интернет (Uzonline) ва мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентлари учун карантин даврида қатор оммавий ахборот воситалари сайтлари ҳамда таълим манбаларидан бепул фойдаланиш, шунингдек мобил алоқа абонентлари учун «1003» қисқа рақамли ишонч телефонига бепул қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда «ZiyoNET» хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Бу хусусда мана бу хабаримиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Биз эса яна шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, Perfectum уяли алоқа оператори ҳозирча коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида бирор сайтга бепул кириш имконини бермаган. Лекин ўз абонентлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Call-маркази – 1003 рақамига қўнғироқлар нархланмаслигини маълум қилган.

ЭСЛАТМА: Юқоридаги сайтларга кирганда телефонингиздаги заводдан ўрнатилган браузер орқали кириш тавсия этилади. Кейинчалик ўзингиз ўрнатган бошқа браузерлар, масалан Opera Mini орқали сайтга кирсангиз, мегабайт нархланади, яъни – бу ресурсларга кирганингиз учун пул ҳисобланади (ёки трафик лимитингиздан сарфланади). Шунингдек, сайтларга кираётганда VPN ишлатманг – бунда ҳам бепул бўлмайди.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!