Тўлиқ рўйхат: Xiaomi бу йил яна қандай смартфонлар тақдим этади?

  •   DiMaX
  •  1656
  •  14.05.2018 13:02

Тўлиқ рўйхат: Xiaomi бу йил яна қандай смартфонлар тақдим этади?

Тўлиқ рўйхат: Xiaomi бу йил яна қандай смартфонлар тақдим этади?

Xiaomi компанияси турли нарх тоифаларига мансуб бўлган ҳар хил моделларда смартфонлар тақдим этиб келаётир. Бироқ унинг бу йўналишдаги навбатдаги режалари ҳам кўпчиликка қизиқ.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп -- Xiaomi Redmi S2 тақдим қилинди

Куни кеча Евроосиё Иқтисодий Комиссияси сайтида Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган бир нечта моделдаги смартфонлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ундан маълум бўлишича, компания мавжуд смартфон туркумларининг янги авлодларини тақдим этишдан ташқари, яна ҳозирча маълум бўлмаган янги туркумларда ҳам телефонлар ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўраётган экан. Масалан, яқинда тақдим этилган Redmi S2 моделининг «шерик»лари – Redmi S1 ҳамда Redmi S3 кабилардан ташқари, компания яна Mi S туркумига ҳам асос солмоқда.

Юқоридагилардан ташқари, бу смартфонсоз ҳали Mi 7 (ёки, айрим хабарларга кўра – Mi 8) флагманини ҳам тез орада тақдим этиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хабар: Xiaomi’нинг янги флагмани Mi 7 эмас, Mi 8 бўлар экан!

Хулласи калом, Xiaomi компанияси ушбу моделларни рўйхатдан ўтказган ва бу йил расман намойиш этиши мумкин:

  1. Mi 7 Lite
  2. Mi S1
  3. Mi S2
  4. Mi S3
  5. Redmi S1
  6. Redmi S3
  7. Mi MIX 3s
  8. Redmi Note 6
  9. Redmi Note 6a
  10. Redmi Note 6A Prime
  11. Redmi Note 6 Prime
  12. Redmi 6 Plus
  13. Redmi A1
  14. Redmi A2

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари учун қойилмақом MIUI 10 деярли тайёр! («жонли» видео)

Янги смартфонлар ҳақидаги расмий маълумот реестрга 11 май куни киритилган ва у 2023 йилнинг 31 декабрига қадар амалда бўлади. Эҳтимол, бу моделларнинг барчаси жорий йилда эмас, балки мана шу кўрсатилган муддат мобайнида тақдим этилиши ҳам мумкин.

Афсуски, бу смартфонларнинг техник жиҳатлари ва намойиш саналари ҳақида ҳозирча бирорта ҳам маълумот йўқ. Бироқ Xiaomi’нинг шу пайтгача бозорга чиқарилган кўплаб моделлардаги смартфонларини ўзимизда ҳам харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Тошкентда Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 12 май)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!