Тонометрнинг кераги йўқ – қон босимингизни смарт-соат кузатиб боради! (+видео)

  •   DiMaX
  •  320
  •  21.04.2020 11:23

Тонометрнинг кераги йўқ – қон босимингизни смарт-соат кузатиб боради! (+видео)

Samsung компаниясининг Samsung Health Monitor иловаси расман қон босимидаги ўзгаришларни ўлчовчи тиббий жиҳоз сифатида тан олинди. Жанубий Кореянинг Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш вазирлиги (Ministry of Food and Drug Safety) унга мазкур сертификатни берди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy 10 ёшда. Компания "Galaxy юбилейи премиум пакети"ни таклиф қилмоқда

Ушбу функциянинг ишлаши учун, дастлаб Samsung Galaxy Watch Active 2’ни анъанавий – манжетли тиббиёт тонометри ёрдамида бир марта калибровка қилиш керак бўлади. Буни қуйидаги видеода кўришингиз мумкин:

Шундан кейин эса тонометрнинг кераги бўлмайди – смарт-соатнинг ўзи қон босимингизни мунтазам кузатиб бора олади.

Мазкур функция Galaxy Watch Active 2 «ақлли» соатларида 2020 йилнинг учинчи чорагида пайдо бўлади. Кейинчалик эса навбатдаги Galaxy Watch’лар қон босимини назорат қилиш опцияси билан бирга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi қуввати 30 кунга етувчи, ҳимояланган смарт-соат тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.