Топ-10: 2018 йилнинг кучли камерафонлари ва юртимиздаги нархи

Топ-10: 2018 йилнинг кучли камерафонлари ва юртимиздаги нархи

10. Apple iPhone 8 – Apple iPhone 8 энг яхши сурат ва видео олиш рейтингида 92 баллни қўлга киритган. Унинг 12 мегапикселли бош камерасига f/1.8 стандартли ёруғлик тақсимловчи илғор линза ўрнатилган. Бош камера суратни оптик барқарорлаштириш функцияси, лазерли автофокус, фазали автофокус тизимлари ва LED фоточақноқ билан таъминланган.

Apple iPhone 8 юртимизда 5 899 000 сўмдан (64 Гб, silver) бошлаб сотилмоқда.

9. Samsung Galaxy Note 8 – Galaxy Note 8 сурат олишда рақиби бўлмиш iPhone 8 Plus смартфонидан бир оз устун. Унинг сурат ва тасвир олиш имкониятлари 94 баллга баҳоланган. Флагмандаги 12 мегапикселли бош сенсорнинг ёруғликни тўплайдиган ва тақсимлайдиган диафрагмаси ҳам нисбатан илғор -- f/1.7 стандартли. Бош камерадаги иккинчи сенсор ҳам 12 мегапикселли ҳамда RGB (рангли тасвир) тизимида сурат олади. Ундаги ёруғлик тақсимотига масъул диафрагма f/2.4 стандартли. Иккинчи сенсор телефото линзаси фазифасини ҳам бажаради. Бош камерада "Dual Pixel", яъни қўш пикселли суратга олиш тизими татбиқ қилинган. Шу билан бирга, "Dual OIS", яъни қўш потик барқарорлаштириш тизими ҳам аниқ-тиниқ сурат ва тасвир олишга ёрдам беради. LED фоточақноғи ҳам қўш тусли.

Samsung Galaxy Note 8 смартфони юртимизда 6 105 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

8. Apple iPhone 8 Plus – iPhone 8 Plus ҳам Galaxy Note 8 каби сурат ва тасвир олишда 94 баллга лойиқ топилган. Бу флагманда ҳам бош камера қўш сенсорли -- 12 мегпикселли (f/1.8 диафрагма, кенг бурчакли сурат) сенсор + 12 мегапикселли, f/2.8 диафрагмали сенсор. Бош камера 2 карралик яқинлаштириш функцияси, оптик бароқарорлаштириш тизими ва LED фоточақноғига эга .

Apple iPhone 8 Plus юртимизда 6 889 000 сўмдан (64 Гб) сотилмоқда.

7. Xiaomi Mi MIX 2S – Xiaomi'нинг Mi MIX 2S флагмани энг сўнгги тақдим қилинган кучли камерафонлардан бири. Унинг имкониятлари 97 баллга баҳоланган. Смартфондаги 2 та 12 мегапикселли сенсордан иборат бош камера f/1.8 стандартли ёруғлик тақсимловчи линза билан таъминланган. Dual Pixel технологияси, оптик барқарорлаштириш функцияси, 2 карралик оптик яқинлаштириш, орқа фонни динамик ғира-шира қилиш технологиялари флагманнинг номини оқлайди.

Xiaomi Mi MIX 2S ҳозирча миллий смартфон бозорига кириб келгани йўқ.

6. Huawei Mate 10 Pro – Mate 10 Pro камерасининг фото ва видео олиш имкониятлари 97 баллга баҳоланган. Бу борада у Mi MIX 2S ҳамда iPhone X билан бир хил натижани тўплаган. Бош камерадаги 20 мегапикселли бош сенсор оқ-қора суратлар олади ҳамда илғор ёруғлик линзасига (f/1.6) эга бўлган. Иккинчи сенсор эса 12 мегапикселли ва унинг ёруғлик тақсимловчи линзаси ҳам илғор -- f/1.6 стандартли. Бош камера гибрид автофокус, оптик барқарорлаштириш тизими, 2 каррлик яқинлаштириш, қўш тусли LED фоточақноққа эга бўлган.

Huawei Mate 10 Pro юртимизда 5 889 000 сўмдан сотилмоқда.

5. Apple iPhone X – Mate 10 Pro ҳамда Mi MIX 2S каби, iPhone X ҳам 97 балл тўплаган. Унинг бош камераси қўш -- 12 мегапикселли (f/1.8) + 12 мегпикселли (f/2.4) сенсорлардан иборат бош камера 2 карралик оптик яқинлаштириш, оптик барқарорлаштириш, лазерли автофокус, фазали автофокус ҳам 4 тусли LED фоточақноқ билан таъминланган.

Apple iPhone X юртимизда 8 498 000 сўмдан (64 Гб) бошлаб сотилмоқда.

4. Google Pixel 2 – Google'нинг Pixel 2 ҳамда Pixel 2 XL яқин кунларгача ҳам жаҳон камерафонларининг "қироли" эдилар. Улар сурат ва видео олишда 98 баллни қўлга киритганлар. Pixel 2 флагмани битта 12 мегапикселли сенсордан иборат бўлса ҳам, 1.4 μm пиксел сиғими ва "Dual Pixel" технологияси, фазали автофокус, оптик барқарорлаштириш ва қўш тусли фоточақноғи билан ҳануз илғорлардан бири бўлиб турибди.

Google Pixel 2 юртимизда 720 АҚШ долларидан сотилмоқда.

3. Samsung Galaxy S9+ – Galaxy S9 флагмани инновацион ёруғлик тўплайдиган ва тақсимладйиган линзага эга бўлган. Бу апертура ёруғлик миқдорига қараб катталашади ёки кичраяди. Pixel 2 смартфонини "ер тишлатган" кореялик смартфон камераси 99 баллни қўлга киритган. Унинг бош камераси 12 мегапикселли (f/1.5 / f/2.4) + 12 мегпикселли (f/2.4, телефото линзаси) сенсорлар бирикувидан ҳосил бўлган. "Dual Pixel", қўш оптик барқарорлаштириш, кўп кадрли сурат олиш функциялари, LED фоточақноғи, секундига 960 та кадрли секинлаштирилган видео олиши билан смартфон янада кучли.

Samsung Galaxy S9+ юртимизда 750 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

2. Huawei P20 – Huawei P20 флагмани немис сифати ҳисобланган Leica фирмасининг қўш сенсорли бош камераси билан таъминланган. 103 баллга баҳоланган бош камеранинг бош сенсори манзарани 20 мегапикселли (f/1.6) сиғимда оқ-қорада олса, 12 мегапикселли ёрдамчи сенсор (f/1.8) манзарани рангли олади ва тизим автоматик равишда уларни яхлитлаштириб қойилмақом сурат ҳосил қилади.

Флагман ҳозирча миллий смартфон бозорига кириб келгани йўқ.

1. Huawei P20 Pro – Huawei P20 Pro 109 балл билан рўйхатда мутлоқ пешқадам бўлди! DxOMark эксперталрига кўра, P20 Pro камерасининг сифати унинг "уч кўзли" бош камераси билан боғлиқ.

P20 Pro бош камераси 3 та модулдан иборат:

8 Мп сиғимли сенсор телефото вазифасини бажаради;

20 Мп сиғимли модул эса оқ-қора суратлар олади;

40 Мп сиғимли камера эса 5 карралик яқинлаштириш функциясига эга, рангли ва катталашган фокусдаги суратлар олишга мўлжалланган.

4D фокуслаш, "сунъий ақл", 4K видео, секундига 960 та кадрли секинлаштирилган видео олиши, қўш тусли LED фоточақноғи билан бу камерафон ўзига хос.

Флагман ҳозирча миллий смартфон бозорига кириб келгани йўқ.

Huawei смартфон ишлаб чиқарувчилари орасида камерафон ишлаб чиқаришда етакчи. Смартфонлар сони бўйича DxOMark'нинг рейтингида Apple ва Huawei етакчи. Уларнинг ҳар бирида 3 тадан смартфон мавжуд. Ундан кейинги ўринда Samsung, сўнгра Xiaomi ва Google турибди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!