ТОП-10: Америкаликларни қониқтирган смартфонлар рейтингида iPhone’лар атиги еттинчи ўриндан бошланади!

  •   DiMaX
  •  1196
  •  28.05.2021 11:52

ТОП-10: Америкаликларни қониқтирган смартфонлар рейтингида iPhone’лар атиги еттинчи ўриндан бошланади!

American Customer Satisfaction Index (ACSI) ташкилоти АҚШдаги фойдаланувчиларнинг ўз смартфонларидан қониқиш даражасини текшириб кўрди. Тадқиқот натижалари эса бутун дунёга машҳур, нуфузли маҳаллий смартфонсозни хурсанд қилмаслиги аниқ.

ЎҚИНГ: Энг кўп сотилган ва энг кўп даромад келтирган смартфонлар: иккала рейтингда ҳам илк тўртта ўрин битта компанияники!

Америкаликлар томонидан энг яхши баҳоланган олтита смартфон фақатгина Samsung маҳсулотлари бўлиб чиқди. Улардан учтаси ўз эгасини қониқтирганлик даражасига кўра 100 баллдан максимал – 85 балл олган бўлса, кейинги иккитаси 83 баллга баҳоланган. Шулардан кейинги бешта телефон эса бараварига 82 баллдан олган.

Шундай қилиб, АҚШда эгаларини рози қилган смартфонлар ТОП-ўнталиги қуйидагича:

  1. Samsung Galaxy Note 10+ – 85 балл
  2. Samsung Galaxy S10+ – 85 балл
  3. Samsung Galaxy S20+ – 85 балл
  4. Samsung Galaxy S20 – 83 балл
  5. Samsung Galaxy A20 – 83 балл
  6. Samsung Galaxy S10 – 82 балл
  7. Apple iPhone 11 Pro – 82 балл
  8. Apple iPhone 11 Pro Max – 82 балл
  9. Apple iPhone X – 82 балл
  10. Apple iPhone XS Max – 82 балл

Бренднинг умумий баҳосига келсак, Samsung ўтган йилги каби 81 балл олган ва биринчи ўринга чиққан. Унинг лидерлигига Apple сабабчи бўлган – iPhone брендининг умумий қониқиш даражаси 80 баллга тушиб кетган.

Купертинолик корпорациядан ташқари Motorola ҳамда Google компаниялари ҳам 80 баллик натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!