ТОП-10: Antutu’га кўра маҳаллий бозордаги энг кучли Android-смартфонлар (2019 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1720
  •  04.06.2019 12:41

ТОП-10: Antutu’га кўра маҳаллий бозордаги энг кучли Android-смартфонлар (2019 йил июнь)

Оммабоп Antutu бенчмарк-тести жамоаси айни кундаги энг қудратли Android-смартфонларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат маҳаллий – Хитойдаги фойдаланувчилар томонидан май ойида ўтказилган тестлар асосида тузилган.

ЎҚИНГ: Энг кучли смартфонлар AnTuTu маҳаллий рейтингида (2019 йил май): юқори учталикда фақат Xiaomi!

Бу гал биринчиликни ZTE корпорациясига қарашли бренднинг Nubia Red Magic 3 ўйинбоп смартфони 380 921 балл билан эгаллади. Ундан кейинги ўринда 376 916 баллик кўрсаткич билан яна бир хитойлик флагман – ZTE Axon 10 Pro келаётир. Ўтган ойдаги рейтинг етакчиси – Xiaomi Mi 9 Explorer Edition эса 376 092 балл билан кучли учликни якунлаб берган.

Кейинги иккита ўринни ҳам «хитойча Apple» смартфонлари – Black Shark 2 геймерофони 374 736 балл билан, оддий Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) флагмани 372 422 балл билан банд этган. Сўнг эса рўйхатда Meizu 16S (370 135 балл), OnePlus 7 Pro (368 834 балл), Lenovo Z6 Pro (363 399 балл) флагманлари турибди. Кучли ўнликни Жанубий Кореяликларнинг флагманлари якунлаб берган – Samsung Galaxy S10+ (харид қилиш) флагмани 362 450 балл олган, Galaxy S10 (сотиб олиш) эса 361 394 балл билан кифояланган.

ЎҚИНГ: 11 июнда чиқаётган Galaxy M40 ҳам Geekbench’да имтиҳон топшириб кўрсатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!