ТОП-10: Дунё бўйича энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида кутилмаган етакчи!

  •   DiMaX
  •  3521
  •  06.09.2019 17:14

ТОП-10: Дунё бўйича энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида кутилмаган етакчи!

Informa Tech компанияси жорий йилнинг биринчи ярмида энг харидоргир смартфонлари рейтингини эълон қилди. Буни қарангки, кутилмаганда унда купертиноликларнинг iPhone XR модели етакчи бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: 12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

Айтиш керакки, Apple корпорациясининг флагманлари 1000 доллардан ошиқ туради ва уларнинг ёнида iPhone XR модели (сотиб олиш) «ҳамёнбоп» бўлиб қолади. Жорий йилнинг биринчи ярмида ундан 26,9 миллионта сотилган.

Иккинчи ўринни 13,4 миллионлик натижа билан Samsung’нинг ўрта нархли смартфонлар туркумининг энг арзон вакилларидан бири – Galaxy A10 (харид қилиш) банд этган. Кучли учликни шу компаниянинг Galaxy A50 смартфони (сотиб олиш) якунлаб берган – ундан 12 миллионта сотишган.

Кўриб турганингиздек, кучли ўнликка тегишлича iPhone 8 (харид қилиш), Redmi 6A (сотиб олиш), Redmi Note 7 (харид қилиш), Galaxy J2 Core (сотиб олиш), Oppo A5, iPhone XS Max (харид қилиш) ҳамда Galaxy A30 (сотиб олиш) моделлари ҳам кирган.

Эътибор берган бўлсангиз, кучли ўнталикка фақат тўрттагина ишлаб чиқарувчининг турли русумли смартфонлари кирган. Энг кўпи – тўртта моделдагиси Samsung’га тегишли бўлса, учтаси Apple, иккитаси Xiaomi ва биттаси Oppo маҳсулотидир.

ЎҚИНГ: Бу йилги энг арзон iPhone тақдимотдан аввал Geekbench’да кучини кўрсатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!