ТОП-10: Дунё бўйлаб 2019 йили энг кўп сотилган смартфонлар

  •   DiMaX
  •  1295
  •  26.02.2020 15:21

ТОП-10: Дунё бўйлаб 2019 йили энг кўп сотилган смартфонлар

Omdia тадқиқот компанияси 2019 йилда жаҳон бозорида энг харидоргир бўлган смартфонлар рейтингини эълон қилди. Буни қарангки, унда 2018 йилги модел биринчи ўринни эгаллаган!

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорида етакчи ким ўзи? (2 та рейтинг)

Apple корпорациясининг iPhone XR модели, гарчи 2018 йили тақдим этилган бўлса-да, бултур ҳам долзарблигини йўқотмабди. 2019 йилда айни шу смартфон энг харидоргир бўлиб, 46,3 миллионта сотилган ва рейтинг шоҳсупасидан жой олган. Иккинчи ўрин ҳам купертиноликларнинг вакилига тегишли – iPhone 11 смартфонидан харидорлар 37,3 миллионта харид қилишган.

Samsung компаниясининг учта модели кучли бешликдан жой олган: Galaxy A10, Galaxy A50 ҳамда Galaxy A20 смартфонлари тегишлича 30,3 миллион, 24,2 миллион ва 19,2 миллион донадан сотилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кейинги ўринлар қуйидаги смартфонларга тегишли:

iPhone 11 Pro Max модели – 17,6 миллионта сотилган;

iPhone 8 модели – 17,4 миллионта сотилган;

Redmi Note 7 модели – 16,4 миллионта сотилган;

iPhone 11 Pro модели – 15,5 миллионта сотилган;

Galaxy J2 Core модели – 15,2 миллионта сотилган.

Эътибор берган бўлсангиз, энг харидоргир смартфонлар ўнталигида фақат иккитагина арзон модел бор; ушбу рўйхатдан хитойликларнинг биттагина вакили ўрин олган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти яқин: Хитойдан ташқарида ҳам Redmi Note 8 Pro арзонлашяпти