ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

  •   DiMaX
  •  4227
  •  04.09.2018 12:32

ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Андроид-смартфонларнинг самарадорлигини баҳоловчи AnTuTu бенчмарки жамоаси куни кеча навбатдаги рейтингни эълон қилди. Унда 2018 йил август ойига кўра энг самарадор мобил қурилмаларнинг кўрсаткичлари акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Жаҳоннинг энг кучли смартфонлари, уларнинг нархи (2018 йил, август)

Табиийки, мазкур рўйхат AnTuTu’да амалга оширилган тестлар натижасидан келиб чиқиб тайёрланган. Қизиғи – бу ойда кучли ўнталиккка нақ учта янги модел қўшилган. Meizu 16 флагмани эса энг кутилмаган сюрприз бўлган – у биратўла иккинчи ўринга чиқиб, бир неча ойдан бери етакчиликни қўлдан бермаётган Xiaomi’нинг «Қора акула»сига салкам етиб олган!

Мана, тўлиқ рўйхатга назар соламиз:

Кучли учликни Smartisan Nut R1 якунлаб берган – аввалги ойларда у бешинчи ўринда эди. Ундан кейинги икки ўринни эса тегишлича Vivo NEX Ultimate ҳамда Xiaomi Mi 8 Explorer Edition эгаллаган.

Тезкор смартфонлар ўнталигида 6–8-ўринлардаги Oppo Find X, OnePlus 6 ҳамда Samsung Galaxy Note 9 деярли бир хил натижа кўрсатишган. Дарвоқе, жанубий кореяликларнинг фаблети – кучли ўнликдаги «хитойлик» бўлмаган ягона гаджет ҳисобланади. У ҳам Samsung’нинг Exynos 9810 эмас, балки америкалик чипсознинг Snapdragon 845 процессори базасидаги моделдир.

Рейтингдаги сўнгги иккита ўринда Xiaomi’нинг Mi 8 ҳамда Mi Mix 2S смартфонлари турибди. Умуман олганда, мутлақ ғолиб модели билан бирга, «хитойча Apple»нинг жами тўртта смартфони кучли ўнталикка кирган. Жаҳоннинг учинчи рақамли смартфонсози – хитойлик гигант Huawei’нинг бирортаям модели бу рейтингга кирмагани ҳам қизиқ.

Дарвоқе, самарадорлик бўйича биринчи ва иккинчи ўринни олган Xiaomi ҳамда Meizu, шунингдек Samsung компанияларининг бир нечта моделлардаги смартфонларини terashop.uz интернет-дўконимиздан бир йиллик кафолати билан, ўзингизга қулай усулларда тўлов қилганча олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Танишинг: йилнинг энг зўр 5 та самартфони

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!