ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

  •   DiMaX
  •  3471
  •  08.08.2020 13:07

ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

AnTuTu сервисида хитойлик юзерларининг текширувларига кўра июль ойининг ўрта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлари ўнталигини эълон қилгандик. Мазкур бенчмарк энди бутун дунё бўйича текшириб кўрилган ҳамёнбоп смартфонларнинг самарадорлик рейтингини ҳам чиқарди.

ЎҚИНГ: Смартфонингизга AnTuTu бенчмаркини ўрнатишингизга Google нега қарши чиқяпти?

Май ойидаги рейтинг етакчиси – Xiaomi корпорациясининг Snapdragon 765G процессорли Redmi K30 5G модели июнь рейтингида ҳам тахтдан тушмаган эди. Июлда ҳам у шоҳсупани бериб қўймади – 315 219 балл билан лидер бўлиб турибди.

Июндаги рейтингда иккинчи ва учинчи ўринларда жойлашган Nova 7i ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонлари ҳам бу гал ўз ўрнидан силжимаган – улар тегишлича 308 541 ҳамда 291 237 баллик натижалар кўрсатишган:

Навбатдаги поғоналардан тегишлича Realme 6 (289 393 балл), Realme 6 Pro (284 955 балл), Redmi Note 9 Pro (278 970 балл), Redmi Note 9S (277 706 балл), Xiaomi Mi Note 10 Lite (271 128 балл), Xiaomi Mi Note 10 (270 241 балл) ҳамда Samsung Galaxy A71 (264 739 балл) моделлари жой олган.

Июлдаги ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон глобал рейтингида етакчи компаниялар – Huawei ҳамда Samsung’нинг атиги биттадан модели мавжуд. Рўйхатнинг шоҳсупасини ва ундаги жами олтита ўринни Xiaomi ҳамда унинг Redmi бренди вакиллари ишғол қилган. Қолган иккита поғона эса Oppo корпорациясининг Realme брендига мансуб моделларга тегишли.

Дарвоқе, нархидан қатъи назар энг қудратли смартфонларнинг хитойча рейтинги билан ушбу ҳавола, глобал рейтинги билан эса мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)