ТОП-10: энг кучли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  3267
  •  02.02.2019 11:23

ТОП-10: энг кучли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил февраль)

AnTuTu бенчмарки жамоаси Android-смартфонларнинг анъанавий ойлик рейтингини эълон қилди. Унда 2019 йилнинг январи сўнгигача савдога чиққан, яъни шу кунларда амалда бўлган энг кучли моделлар акс этган.

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Рейтингдаги кучли учлик ўтган ойдагига нисбатан ўзгаришсиз қолган, зеро, янги мавсум флагманлари ҳали бозорга чиққанича йўқ. Nubia Red Magic Mars ўйинбоп смартфони кетма-кет иккинчи марта лидер бўлиб турибди. Бу гал унинг бенчмаркдаги кўрсаткичи ўтган ойдагидан ҳам юқорироқ – 320 996 балл.

Рўйхатнинг иккинчидан то бешинчи поғонасигача бўлган ўринларни Kirin 980 процессорли Huawei флагманлари эгаллаган: Мate 20 (308 140 балл), Honor View 20’нинг хитойча варианти – Honor V20 (306 567 балл), Mate 20X (304 203 балл) ва Honor Magic 2 (301 260 балл).

Шуниси қизиқки, хитойлик техногигантнинг Mate 20 Pro (298 659 балл) флагмани бу гал ўйинбоп Xiaomi Black Shark Helo (299 495 балл) моделидан ҳам пастлаб, еттинчи ўринга тушган. Буни AnTuTu мутахассислари шундай изоҳлашган: фойдаланувчилар Pro-версияларнинг аксариятини ушбу бенчмаркда мувозанатга келтирилган режимда синаб кўришган; бу режимда қувватни тежаш учун самарадорлик сал чеклаб турилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9’нинг Antutu’даги натижаси чиқди – рекордчиликка у ҳам даъвогар!

Гувоҳи бўлаётганингиздек, январнинг энг зўр смартфонлари рўйхатидан яна OnePlus 6T (296 577 балл), Vivo NEX Ultimate (295 052 балл; яна битта номи – Vivo NEX S) ҳамда Asus ROG Phone (295 008 балл) ҳам ўрин олган.

Дарвоқе, анча шов-шувга сабаб бўлган, Snapdragon 855 процессорли Lenovo Z5 Pro GT флагмани нега бу рейтингга кирмаган? Бунинг жавоби оддий – бенчмаркда тегишли моделдаги қурилмадан камида мингтаси текширилганидан кейингина AnTuTu унинг статистикасини эътиборга олади. Аслида эса, ушбу смартфоннинг мазкур бенчмаркдаги кўрсаткичлари ҳатто ишлаб чиқарувчи даъво қилганидан ҳам юқорироқ чиққан.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да мутлақ рекорд: Lenovo Z5 Pro GT ваъда қилинганидан ҳам ошиқ натижа кўрсатди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!