ТОП-10: Энг оммабоп смартфонсозлар рейтингида Apple’ни иккинчи ўриндан туширишди!

  •   DiMaX
  •  966
  •  31.07.2021 11:18

ТОП-10: Энг оммабоп смартфонсозлар рейтингида Apple’ни иккинчи ўриндан туширишди!

Omdia компанияси таҳлилчилари 2021 йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра смартфон бозори ҳақида ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, мазкур муддатда дунё бўйича 299,1 миллионта смартфон сотилган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос давридаги натижадан 6,9 фоизга юқори – бултур 2-кварталда жами 279,1 миллион дона ақлли телефон сотилган эди.

2021 йилнинг иккинчи чорагида энг кўп смартфон сотган ўнта бренд рўйхати эса қуйидагича:

  1. Samsung
  2. Xiaomi
  3. Apple
  4. OPPO
  5. vivo
  6. realme
  7. Motorola
  8. Huawei
  9. Tecno
  10. Honor

Бу ерда энг кўп эътиборга Xiaomi лойиқ – ўтган кварталда бу компания Apple’ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу даврда у 49,9 миллионта мобил қурилма сотиб, бир йилда энг йирик – нақ 72,9 фоизлик сакрашга эришган. Аммо бу борада  Realme ундан ҳам ўзиб кетган – 174,5 фоизлик ўсиш!

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта смартфон (Antutu рейтинги, 2021 йил июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!