ТОП-10: Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  1517
  •  06.03.2021 11:30

ТОП-10: Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил февраль)

Куни кеча биз AnTuTu бенчмаркининг энг кучли смартфонлар рейтингини, шунингдек, ўрта нархли ўнта энг зўр телефонлар рўйхатини чиқарган эдик. Бироқ уларнинг иккаласи ҳам Хитойдаги фойдаланувчилар томонидан ушбу сервисда ўтказилган текширувларга асосланган эди. Энди эса бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг февраль ойида ўтказиб кўрган тестлари натижаларининг ўртача кўрсаткичлари асосида глобал рейтинглар ҳам эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Redmi «дамини олаверсин» – Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман чиқди!

Глобал рейтинг хитойчасидан анча фарқ қилади, лекин бунисида ҳам ғолиб ўша – Vivo компаниясининг iQOO бренди тайёрлаган iQOO 7 геймерофони (727 730 балл). Етакчидан ташқари, кучли учликка кирган яна иккки флагман – Xiaomi Mi 11 (708 990 балл) ҳамда Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (680 130 балл) ҳам Snapdragon 888 процессори базасида ишлайди.

Қизиғи шундаки, тўртинчи ўринни нисбатан эски, яъни 2020 йилнинг октябрида тақдим этилган флагман – Kirin 9000 чипли Huawei Mate 40 Pro (654 616 балл) эгаллаган. Рўйхатдаги шундан бошқа барча моделларни бу йилга мансуб, дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: Брюс Ли «биринчи рақамли Android-смартфон»ни эълон қилди

AnTuTu глобал рейтингида қолган поғоналарни қуйидаги смартфонлар эгаллаган:

  1. Samsung Galaxy S21+ 5G (Exynos 2100 чипли) – 646 172 балл;
  2. Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (Exynos 2100 чипли) – 638 272 балл;
  3. Asus ROG Phone 3 (Snapdragon 865+ чипли) – 630 089 балл;
  4. Oppo Find X2 Pro (Snapdragon 865 чипли) – 610 366;
  5. Samsung Galaxy S21 5G (Exynos 2100 чипли) – 601 031 балл;
  6. OnePlus 8 Pro (Snapdragon 865 чипли) – 596 921 балл.

Хитойчасидан фарқли равишда, глобал рейтингда энг кўп – нақ тўртта ўринни Samsung вакиллари забт этган. Қолган олтита поғонадан эса Vivo, Xiaomi, Huawei, Asus, Oppo ҳамда OnePlus компанияларининг биттадан флагманлари жой олган.

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!