ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

  •   DiMaX
  •  1798
  •  19.01.2021 13:02

ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

AnTuTu сервиси аввалроқ 2020 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра энг зўр Android-флагманлар ТОП-ўнталигини чиқарган. Шунингдек, бенчмарк жамоаси ўрта нарх тоифасига мансуб телефонларнинг энг кучлилари рейтингини ҳам тақдим этган. Бу иккаласидан ташқари...

ЎҚИНГ: 2020 йил сўнгида бешта нарх тоифасида энг қудратли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари)

Хитойнинг яна бир оммабоп бенчмарки – Master Lu жамоаси эса 2020 йил якунларига кўра энг равон ишловчи смартфонларнинг ўнталигини эълон қилди. Унда Xiaomi компанияси августда чиқарган юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra (хитойча версияда – Mi 10 Extreme Commemorative Edition) модели энг зўри деб топилди.

Master Lu экспертларининг аниқлик киритишларича, ушбу қурилма умуман Android-смартфонлар орасида 200 баллик довондан ошган биринчи гаджет бўлган. Рейтинг ғолиби 202,72 баллик натижа кўрсатган бўлиб, унинг афзалликлари қаторида MIUI 12 график қобиғи, 120 герцлик экрани, LPDDR5 ҳамда UFS3.1 тоифали тезкор/ички хотира чиплари эътироф этилган. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, Xiaomi Mi 10 Ultra равон ишлаши бўйича iPhone смартфонлари ва iOS тизими билан бемалол беллаша олади.

Рўйхатда иккинчи ўрин ҳам «Хитойча Apple» вакилига, аниқроғи – унинг арзончи Redmi брендининг юбилей флагманига насиб этган ва у ҳам 200 баллдан ошиқ натижа кўрсатган. Бу – Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) модели бўлиб, компания уни ҳам ўзининг ўн йиллик юбилейида тақдим этган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Энг равон ишловчи смартфонларнинг кучли учталигини Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани якунлаб берган. Мана, тўлиқ рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

Демак, мазкур рўйхатга яна тегишлича Nubia Red Magic 5S, Oppo Ace 2, Huawei Mate 40 Pro, Nubia Red Magic 5G, Honor 30 Pro+, Huawei P40 Pro+ ҳамда iQOO Neo 3 флагманлари кирган.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» техноблогер 2020 йилнинг энг, энг, энг... смартфонларини эълон қилди (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!