ТОП-10: Энг тезкор ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  971
  •  02.06.2021 17:06

ТОП-10: Энг тезкор ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

AnTuTu бенчмарки бир ойча аввал ўзининг тест иловасини янгилаб, 9-версияда чиқарган эди. Унинг май ойидаги рейтинглари айнан мана шу – AnTuTu V9 талқинида тест қилинган смартфонлар натижаларига асосланган.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu, 2021 йил апрель)

Тўққизинчи талқиндаги AnTuTu бенчмаркида янгича GPU (график тезлатгич) тести пайдо бўлган, асосий процессор тести қайта ишланган, шунингдек тезкор ва доимий хотира тестларига ўзгаришлар киритилган.

Ўтган ойида энг кучли флагманлар рейтингини Qualcomm Snapdragon 888 процессорли моделлар буткул банд этган бўлса, май ойида ҳам шу ҳолат кузатилади. Шунингдек, рейтинг етакчиси ҳам ўзгармаган – Xiaomi корпорациясининг ўйин қурилмаларига ихтисослашган бренди яқиндагина тақдим этган флагман – Black Shark 4 Pro модели (830 022 балл).

Кучли учликrа яна бир ўйинбоп смартфон – Nubia Red Magic 6 Pro (829 900 балл) ҳамда OnePlus 9 Pro (828 748 балл) флагмани кирган.

ЎҚИНГ: «iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Май ойидаги энг кучли смартфонлар ўнталигига яна қуйидаги моделлар кирган:

  1. OPPO Find X3 Pro – 824 451 балл
  2. Vivo X60 Pro+ – 819 738 балл
  3. iQOO 7 – 817 867 балл
  4. OnePlus 9 – 815 515 балл
  5. Asus ROG Phone 5 – 812 831 балл
  6. Realme GT – 812 697 балл
  7. Xiaomi Mi 11 Ultra – 803 790 балл

Эътиборлиси шундаки, шу йилнинг 4 март куни намойиш қилинган Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман – Realme GT ҳам энг қудратли смартфонлар ўнталигига кирган.

ЎҚИНГ: Энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар тахтига янги даъвогар! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.