ТОП-10: Энг тезкор, равон ва қулай интерфейсли смартфонлар (Master Lu, 2019 йил август)

  •   DiMaX
  •  1957
  •  03.08.2019 12:51

ТОП-10: Энг тезкор, равон ва қулай интерфейсли смартфонлар (Master Lu, 2019 йил август)

Кейинги пайтларда оммалашиб бораётган Master Lu бенчмарки смартфонларнинг самарадорлигидан ташқари, бошқа жиҳатларини ҳам текшириши билан эътиборга лойиқ. Масалан, унинг маълумотлари асосида антеннаси энг кучли смартфонлар, энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар ҳамда «сунъий онг»ли смартфонлар процессорлари рейтингларини тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда нечанчи ўринда?

Master Lu куни кеча яна битта рейтингни эълон қилди, унда интерфейсининг равонлиги, қулайлиги бўйича энг яхши смартфонлар ўнлиги акс эттирилган. Яъни, кундалик фойдаланиш жараёнида маълумотдан нусха олиш тезлиги, тегинишларга реакция кўрсатиш тезлиги, веб-саҳифа юкланишга сарфланувчи вақт, турли иловаларнинг жавоб бериши ва бошқа омиллар ҳисобга олиниб, шулар бўйича умумий баллари кўрсатилган. Натижада замонавий смартфонларнинг қанчалик оптимизация қилинганлиги, интерфейснинг равонлиги баҳоланган.

Кучли учликка Huawei Mate 20 X 5G, яқинда намойиш этилган Asus ROG Gaming Phone 2 ҳамда ZTE Axon 10 Pro 5G моделлари кирган. Ушбу смартфонлар тегишлича Kirin 980, Snapdragon 855 Plus ҳамда Snapdragon 855 процессорларига асосланган.

Шунингдек, равон интерфейсли смартфонлар ўнталигига Honor 9X Pro, Vivo iQOO Neo, Honor 9X, Huawei Nova 5i Pro, Lenovo Z6, Vivo Y7s, Xiaomi Mi CC9 Meitu Custom Edition, Xiaomi Mi CC9, Samsung Galaxy A80 (сотиб олиш) ҳамда Xiaomi Mi CC9e ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг олдинги флагмани кутилмаганда AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!