ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

  •   DiMaX
  •  1344
  •  22.12.2020 12:50

ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

Кейинги бир йил давомида кўплаб ишлаб чиқарувчилар турли нарх тоифаларида 5G-смартфонлар тақдим этишган. Counterpoint эса жорий йилнинг октябрь ойида улардан қайсилари энг кўп сотилгани бўйича қизиқ статистикани эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини буткул янгича дизайнда тайёрлабди!

Унга кўра, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи телефонлар бозорида iPhone 12 етакчи экан. Гарчи бу модел октябрнинг атиги сўнгги икки ҳафтасида сотилган бўлса-да, ўша ой рейтингида бозорнинг 16 фоизлик улуши билан биринчи ўринни олган!

Қизиғи – унинг янада илғор iPhone 12 Pro версияси рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган бўлсада, 5G-смартфонлар бозорида унинг ҳиссаси икки бараварга кам – 8 фоиз. Кучли учликни Galaxy Note 20 Ultra 5G флагмани якунлаган бўлса-да, бозорда унинг улуши яна икки карра паст – бор-йўғи 4 фоиз.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, октябрда энг кўп сотилган 5G-смартфонлар топ-ўнталигига Huawei Nova 7, Huawei P40, Oppo A72, Huawei P40 Pro, Galaxy Note 20, Galaxy S20+ ҳамда Oppo Reno4 SE моделлари кирган.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида қараганда, кучли ўнталикда энг кўпи Huawei ҳамда Samsung маҳсулотлари экан – ҳар бирининг учтадан қурилмаси. Рейтинг бошидаги иккита поғонани Apple айфонлари забт этган бўлса, қолган иккита ўринни Oppo компаниясининг вакиллари банд қилган.

Юқоридаги маълумотларни эълон қилган Patently Apple нашри яна бир қизиқ жиҳатни таъкидлаган. октябрда икки ҳафтагина сотилган iPhone 12 модели нафақат ўша ой рейтингида, балки йил бошидан буён ҳисоблаганда ҳам энг харидоргир 5G-смартфон бўлган. Яъни, ушбу айфоннинг икки ҳафтада сотилгани каби кўрсаткичга йил бошидан бери сотилиб келаётган бирорта 5G-смартфон эриша олмаган!

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!