ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

  •   DiMaX
  •  1449
  •  04.08.2021 15:49

ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Кечагина биз AnTuTu бенчмарки мутахассислари тақдим этган, 2021 йилнинг июль ойидаги смартфонларга хос иккита рейтингни эълон қилганмиз. Булардан бири энг тезкор Android-флагманлар рўйхати бўлса, иккинчиси эгалари рози бўлган смартфонлар ТОП-ўнталигидир.

ЎҚИНГ: Энг арзонидан энг зўригача: Android-смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2021 йил июнь)

Ушбу сервис энди ўрта нарх тоифасига мансуб смартфонларнинг ҳам энг тезкорлари ўнталигини тақдим этди. Qualcomm Snapdragon 780G процессорли Xiaomi Mi 11 Lite унда кетма-кет учинчи ой лидерлик қилмоқда.

Иккинчи ва учинчи ўринларни эса, мана икки ойдирки, Snapdragon 778G чипсетли Honor 50 ҳамда Honor 50 Pro моделлари эгаллаб турибди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг оммабоп смартфонсозлар рейтингида Apple’ни иккинчи ўриндан туширишди!

AnTuTu версиясига кўра ўрта нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар рўйхатига яна қуйидагилар кирган:

  1. Oppo Reno 6 5G,
  2. Redmi 10X 5G,
  3. Realme Q3 Pro Carnival Edition,
  4. Oppo K9 5G,
  5. iQOO Z3,
  6. Huawei Nova 8 Pro,
  7. Huawei Nova 8.

Мазкур рўйхатни шакллантириш учун 2021 йилнинг 1–31 июль кунлари AnTuTu бенчмаркида камида минг марта текшириб кўрилган смартфонларнинг ўртача (энг юқори эмас) натижалари олинган.

ЎҚИНГ: Августда чиқаётган янги флагман GeekBench’да рекорд ўрнатди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!