ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар

  •   DiMaX
  •  5385
  •  20.03.2020 14:15

ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар

Ишлатилган смартфонни киши бирор яқинига совға қилиши ёки иккиламчи бозорда сотиши мумкин. Яқинда биз шунақа ҳолларда iPhone’лар ҳамда Android-телефонларнинг арзонлашиб бориш кўрсаткичларини эълон қилган эдик.

ЎҚИНГ: Тутиб, тутиб сотинг: тутилса ҳам қийматини йўқотмайдиган смартфонлар бор

Хитойнинг тутилган смартфонлар савдоси билан шуғулланувчи Recycling Bao платформаси ҳаммасидан секин арзонлашадиган телефонлар рейтингини эълон қилди. Унда юқори иккита ўринни Xiaomi смартфонлари эгаллаган; кучли учликни Huawei флагмани якунлаб берган.

Таҳлилларга кўра, Mi 9 Pro 5G модели ишлатилгач, ўз нархининг салкам 80 фоиз қийматида қайта сотиш мумкин экан. Redmi K30 5G смартфонида эса бу кўрсаткич 76,54 фоизга тенг. Хитойлик техногигантнинг Huawei Mate 30 Pro 5G смартфони эса 75,84 фоизлик кўрсаткич билан учинчи ўринда.

Мана, нархини энг кам йўқотадиган ўнта смартфон рўйхати қуйидагича:

Кўриб турганингиздек, кейинги ўринларни тегишлича Honor V30 Pro, Huawei Mate 30 5G, Huawei Mate X 5G, Oppo Reno 3 Pro, Huawei Nova 6 5G, Huawei Mate 20 X 5G ҳамда Honor V30 моделлари банд этган.

Таъкидлаш керакки, ишлатилганида ҳам кўп арзонлашиб кетмайдиган смартфонлар ўнталигига Huawei компаниясига ва унинг Honor брендига тегишли нақ еттита модел кирган.

ЎҚИНГ: Xiaomi нархи 285 доллардан ошувчи барча 4G-смартфонларини йўқ қилмоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.