ТОП-10: Коронавирусдан фойда олаётган IT-компаниялар

  •   DiMaX
  •  865
  •  22.06.2020 16:58

ТОП-10: Коронавирусдан фойда олаётган IT-компаниялар

2020 йилда коронавирус пандемияси кўплаб компаниялар учун даҳшатли натижаларга олиб келди. Аммо айни пайтда инқирозидан энг кўп ютганлар ҳам бўлди, деб ёзади Financial Times.

ЎҚИНГ: «Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи» – бунга ўзи нима дейди?

Нашр 2020 йил бошидан буён капиталлашув ўсиши бўйича энг яхши 100 та компания рўйхатини ташкил этди ва ундаги энг яхши ўнтасининг баҳоси 1,45 трлн. долларга ўсган. Асосий ўсиш тўртта секторда кузатилди: IT, истеъмол товарлари (асосан онлайн савдо), соғлиқни сақлаш ва телекомуникациялар.

Инқироз даврида капиталлашувнинг ўсиши бўйича энг яхши 10 та компания эса қуйидагилар:

  1. Amazon, + $401,1 млрд.

Жефф Безос компанияси антивирус тадбирларига $4 миллиард сарфлади, сармоядорлар буюртмаларнинг кескин ўсишини ва компаниянинг булутли бизнеси муваффақиятини кўришди.

  1. Microsoft, + $269,9 млрд.

Коронавирус Сатья Наделла бошқарувидаги компаниянинг булутли конвертациясининг муваффақиятини исботлади ва шу билан бирга XBox ўйин хизматини фаоллаштирди.

  1. Apple, + $219,1 млрд.

Жисмоний шаклдаги дўконлар ёпилганига қарамай, компания биринчи чоракда 58 миллиард доллар ишлаб топди.

  1. Tesla, + $108,4 млрд.

1 май куни Илон Маскнинг ўзи компаниянинг акциялари жуда қиммат эканлигини маълум қилди, июнь бошида котировкалар $ 1000 дан ошди.

  1. Tencent, + $93 млрд.

Биринчи чоракда ушбу Хитой компаниясининг онлайн ўйинлардан олган даромади 30 фоизга ўсди. Видеоконференция ва WeChat мессенжери алоҳида ҳолатда ажралмас бўлиб чиқди.

  1. Facebook, + $85,7 млрд.

Уйда зериккан фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт сарфлашни бошладилар ва кўпинча ҳомийлик ҳаволаларини босишни бошладилар. Платформадаги рекламаларни кўриш сони 39 фоизга ошди.

  1. Nvidia, $83,3 млрд.

Ўз-ўзини яккалаш шароитларида, фойдаланувчилар компания платформасида ўйинларни ўйнаш учун 1,5 баравар кўпроқ вақт сарфлай бошладилар.

  1. Alphabet, + $68,1 млрд.

Турли соҳаларнинг контекстли рекламаси савдоси пасайди, аммо YouTube реклама даромадлари 10 фоизга ўсди.

  1. PayPal, + $65,4 млрд.

Онлайн тўловларга уланмаганлар, коронавирус туфайлу буни амалга оширишга мажбур бўлишди. Апрель ойида платформага 7,4 миллион янги фойдаланувчилар келди.

  1. T-Mobile, + $59,7 млрд.

АҚШнинг улкан бозорида учинчи ўйинчи Sprint билан муваффақиятли бирлашди ва 452 минг янги обуначиларни қабул қилиб олди.

ЎҚИНГ: Миллиардерларни қўятуринг, илк триллионер ким бўлишини ҳам аллақачон айтишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.