ТОП-10: Майдаги смартфонлар орасида кутилмаган лидер! (Master Lu рейтинги)

  •   DiMaX
  •  955
  •  04.06.2020 15:31

ТОП-10: Майдаги смартфонлар орасида кутилмаган лидер! (Master Lu рейтинги)

Ўтган ойда биз Master Lu бенчмаркига кўра апрелда чиққан Android-смартфонлардан энг зўрлари рейтингини чиқарган эдик. Мазкур сервис энди май ойида тақдим этилган «яшил роботчали» энг кучли телефонларнинг ҳам рўйхатини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Бу галги натижалар ўзгача: MediaTek компаниясининг Dimensity 1000 Plus русумли флагман процессори кутилмаганда Qualcomm флагмани – Snapdragon 865 чипсетидан устун келди! Ушбу чипни илк бор Vivo компанияси IQOO Z1 5G русумли геймерофонида қўллаган. Хитойда ҳозир чегирма билан – атиги 280 доллардан сотилаётган шу модел 180,27 балл билан май ойидаги смартфонлар орасида биринчи ўринни олган!

Кейинги учта ўринни Snapdragon 865 процессорли Realme X50 Pro Player Edition, Meizu 17 ҳамда Meizu 17 Pro моделлари озгина фарқ – 172,99, 172,96 ва 172,32 баллик кўрсаткичлар билан банд этган. Dimensity 820 чипсетига асосланган Redmi 10X Pro модели бўлса 161,73 балл билан кучли бешликни якунлаб берган.

Олтинчидан ўнинчигача бўлган ўринларни Honor X10, Redmi K30 5G Extreme ​​Edition, Redmi 10X 5G, Redmi 10X 4G ҳамда Huawei Enjoy Z 5G моделлари банд этган.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!