ТОП-10: мобил ва симли интернети энг тезкор мамлакатлар (Speedtest рейтинги)

  •   DiMaX
  •  1564
  •  27.10.2020 09:10

ТОП-10: мобил ва симли интернети энг тезкор мамлакатлар (Speedtest рейтинги)

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил сентябрь ойидаги интернет тезлигини эълон қилган. Хўш, дунё миқёсида қаерларда интернет энг тезкор экан?

ЎҚИНГ: Speedtest: жаҳон интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон позицияси яхшиланди

Шундай қилиб, 2020 йилнинг сентябрь ойи ҳолати бўйича Speedtest Global Index рейтингига кўра, дунё бўйича мобил интернетда маълумот қабул қилиш тезлиги ўртача 35,96 Мбит/сония, юклаш тезлиги эса 11,22 Мбит/сонияни ташкил этган:

Симли интернет ўртача кўрсаткичлари, табиийки, бундан анча юқори: ахборот узатиш тезлиги 85,73 Мбит/сония, қабул қилиш тезлиги эса 45,74 Мбит/сония.

ЎҚИНГ: Президент фармони: Ҳар бир аҳоли пункти камида 10 Мбит/с.лик интернетга уланади!

Жаҳондаги интернети энг тезкор ўнта мамлакат рўйхати эса қуйидагича (чапда – мобил интернет бўйича, ўнгда эса – симли интернет бўйича рейтинг):

Мазкур рейтингда Ўзбекистон кўрсаткичлари ҳақида ёзганмиз: мамлакатимиз сентябрь ойида мобил интернет бўйича 125-ўринда бўлса, симли интернет тезлигига кўра 96-поғонани эгаллаб турибди.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!