ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги)

  •   DiMaX
  •  3813
  •  14.02.2020 10:03

ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги)

Яқинда биз Хитой бозоридаги энг кучли смартфонлар бўйича AnTuTu рейтингини эълон қилган эдик. Мазкур бенчмарк энди бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг текшириб кўришлари асосида ўрта нархли энг яхши смартфонлар рейтингини ҳам чиқарди.

ЎҚИНГ: AnTuTu'да навбатдаги рекорд!

Буни қарангки, танқидларга сабаб бўлган MediaTek Helio G90T платформаси асосидаги, 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга Redmi Note 8 Pro модели 290 239 балл билан бу рейтинг етакчиси бўлган. Snapdragon 730G чипсетига ва 6/128 ГБлик хотирага эга Mi Note 10 смартфони 264 898 балл билан иккинчи поғонадан жой олган. Кучли учликни яна шу Xiaomi компаниясининг Mi 9T модели (Snapdragon 730G, 6/128 ГБ) якунлаб берган – 260 382 балл.

Кейинги ўринларни тегишлича Samsung A80 (250 884 балл), Realme XT (224 011 балл), Mi 9 SE (223 441 балл), Realme Q (222 718 балл), Mi 9 Lite (215 624 балл), Redmi Note 7 (215 060 балл) ҳамда Vsmart Live (214 421 балл) смартфонлари эгаллаган.

ЎҚИНГ: Хоҳ камера, хоҳ овоз, Xiaomi – энг шоввоз! (DxoMark рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!