ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

  •   DiMaX
  •  2204
  •  04.11.2020 17:10

ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

Боягина биз энг зўр iPhone ва iPad’лар бўйича Antutu сервиси тақдим этган рейтингни эълон қилган эдик. Мазкур бенчмарк, шунингдек, октябрдаги текширувларга кўра энг кучли Android-флагманлар рўйхатини ҳам маълум қилган. Энди эса навбат энг қудратли ҳамёнбоп смартфонларга келди.

ЎҚИНГ: Бу смартфонсоз Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ва Huawei’дан ҳам ўзиб, мутлақ рекорд ўрнатди!

Энг зўр флагманлар рейтингида бўлгани каби, ўрта нархли энг яхши смартфонларни саралашда ҳам айнан хитойлик фойдаланувчиларнинг AnTuTu бенчмаркида синаб кўришлари инобатга олинган. Ўтган ойдаги ҳамёнбоп смартфонлар рейтингида бўлганидек, Xiaomi бу гал ҳам юқори ўринларни ҳеч кимга бермаган.

Шу тариқа, кучли учликдаги моделлар ўз жойида турибди, фақат бенчмаркда улар тўплаган баллар ўтган ойдагидан юқорироқ. Яъни, Redmi 10X Pro 5G ҳамда Redmi 10X флагманлари тегишлича 398 483 балл ва 393 622 балл билан дастлабки иккита поғонани банд этиб турибди. Kirin 985 чипсети базасидаги Honor 30 модели эса 387 136 балл билан учликни якунлаган.

AnTuTu’нинг ушбу рўйхатида кейинги ўринларни тегишлича Huawei компаниясининг Nova 7 Pro ҳамда Nova 7 моделлари эгаллаган – булар ҳам ўша Kirin 985 процессори базасида ишлайди. 6–8-ўринларда бўлса Kirin 820 процессорли Honor X10, Honor 30s ҳамда Huawei Nova 7 SE смартфонлари жойлашган.

Рўйхатнинг охиридан жой олган Redmi K30 Extreme Edition ҳамда OPPO Reno 4 моделлари эса тегишлича Snapdragon 768G ва Snapdragon 765G чипсети базасига қурилган.

Шу тариқа, рейтингда Redmi флагмани етакчи бўлса-да, рўйхатдаги нақ олтита ўринни Huawei вакиллари банд этган.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!