ТОП-10: смартфонларга энг кўп ўрнатилган иловалар (2021 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  920
  •  06.05.2021 17:02

ТОП-10: смартфонларга энг кўп ўрнатилган иловалар (2021 йил апрель)

Sensor Tower компанияси бутун дунё бўйича мобил қурилмаларга апрель ойида энг кўп юклаб олинган иловалар бўйича ҳисобот тақдим этди. Унга кўра, умумий рейтингда TikTok ҳамда унинг хитойча аналоги – Douyin етакчиликни сақлаб қолган.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Апрель ойида бу илова жами 59 миллион мартача ўрнатиб олинган, лекин бу ўтган йилнинг шу ойидагига нисбатан салкам икки марта кам кўрсаткичдир. Платформа эгаси – ByteDance компаниясига АҚШ ҳукуматининг чекловлари, шунингдек Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий зиддият халақит берган.

Қуйидаги скриншотда биринчи устун иловаларнинг умумий юклаб олинишига кўра, иккинчи ва учинчи устунларда эса – тегишлича App Store ҳамда Google Play каталогларидан кўчириб олингани бўйича рейтинглари акс эттирилган:

Кўриб турганингиздек, Facebook клиенти Android-қурилмаларга ўрнатишлар бўйича етакчи бўлса, умумий рейтингда иккинчи ўринда турибди. Apple мобил девайсларга юклаб олишлар рўйхатида YouTube иловаси иккинчи поғонани эгаллаган. Ҳар учала рейтингда кучли учликни Instagram якунлаб бермоқда.

ЎҚИНГ: Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!