ТОП-10: Tesla раҳбари энг бойлар рейтингида Цукербергдан ўзиб, кучли учликка кирди!

  •   DiMaX
  •  634
  •  21.11.2020 11:02

ТОП-10: Tesla раҳбари энг бойлар рейтингида Цукербергдан ўзиб, кучли учликка кирди!

16 ноябрь куни NASA ҳамкорлигида тарихда илк бор хусусий компания – SpaceX фазогирларни Халқаро космик станция (ХКС)га учирган эди. Шу билан бирга, мазкур компания асосчиси Илон Маск ҳаётида шу ҳафтада яна бир муҳим воқеа рўй берди.

ЎҚИНГ: Космосга биринчи сайёҳлик йўлланмалари сотилмоқда

Bloomberg маълумотларига кўра, Илон Маск умрида биринчи марта дунёдаги энг бой кишилар рўйхатида кучли учликка кирди. Нақ 120 миллиард долларга етган сармояси билан у бадавлат кишилар рейтингида Марк Цукербергдан ўзиб кетди. Facebook асосчиси ҳозирда 103 миллиард долларга эгалик қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Маскнинг бойлиги ортишида унинг SpaceX компанияси ХКСга астронавт учирганидан кўра бошқа бир омил кўпроқ сабабчи бўлган. Яъни, унга қарашли яна бир машҳур компания – Tesla келаси ойда АҚШнинг 500та энг йирик компанияси киритилган S&P 500 рўйхатидан ўрин олиши ҳақидаги хабар чиққан.

Шундан сўнг унинг акциялари нархи кескин – 14 фоизга қимматлашиб, компания қиймати бир соатда нақ 40 миллиард долларга ошган. Айни дамда Tesla капитализацияси 386 долларни ташкил этмоқда; 2020 йилнинг бошидан бери эса унинг акциялари нақ 400 фоизга ўсган!

ЎҚИНГ: Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Сайёрамиздаги энг бадавлат кишилар рўйхати ва уларнинг бойлиги миқдори эса қуйидагича:

Кўриб турганингиздек, кучли ўнликдаги бойларнинг аксарияти АҚШдан; яна уларнинг асосий қисми айнан технологиялар соҳасининг вакилларидир. Дунёда ҳозир Илон Маскдан кўра бойроқ бўлган икки нафаргина инсон мавжуд: Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс ($128 млрд) ҳамда кетма-кет уч йилдан бери Ер шарининг энг бой одами, Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос ($183 млрд).

Дарвоқе, электромобиллар ва аккумуляторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси яқинда кутилмаганда Tesla Tequila номли спиртли ичимлик – текила тақдим этган.

ЎҚИНГ: Илон Маск халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.