ТОП-10: Уяли алоқа сигналини энг яхши тутувчи смартфонлар (2019 йил июль)

  •   DiMaX
  •  3578
  •  09.07.2019 08:32

ТОП-10: Уяли алоқа сигналини энг яхши тутувчи смартфонлар (2019 йил июль)

Хитойдаги машҳур тест сервисларидан бири – Master Lu бенчмарки куни кеча смартфонларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда уяли алоқа сигналини қабул қилиш кўрсаткичи бўйича энг яхши телефонлар ўнлиги акс этган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Antutu’га кўра энг кучли Android-смартфонлар (2019 йил, июль)

Шундай қилиб, антеннаси энг кучли смартфон Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) бўлиб чиқди. Иккинчи ўрин ZTE Axon 10 Pro моделига насиб этган бўлса, кучли учликни Lenovo Z6 Pro якунлаб берди.

Мазкур рўйхатга Samsung компаниясининг иккита смартфони кирган – тўртинчи ўриндаги Galaxy Note 9 (харид қилиш) ҳамда еттинчи поғонадаги Galaxy S10+ (сотиб олиш).

«Хитойча Apple»нинг Redmi Note 7 (харид қилиш) смартфони ҳам уяли алоқа сигналини тутиши бўйича яхши экан – тўққизинчи ўрин. Шунингдек, бешинчи поғонани OPPO Reno 10x Zoom банд этган.

ЎҚИНГ: Биласизми, мобил интернет энг кўп қаерда ишлатилади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.