ТОП-100: Энг кўп хиргойи қилинувчи қўшиқларни Google эълон қилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1871
  •  09.12.2020 14:56

ТОП-100: Энг кўп хиргойи қилинувчи қўшиқларни Google эълон қилди (+видео)

Google компанияси яқинда 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари рўйхатини эълон қилган эди. Энди эса у янги рейтингни тақдим этди – жорий йилда энг кўп хиргойи қилинган ва мусиқаси ҳуштак қилиб чалинган қўшиқлар!

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Билсангиз керак, Shazam иловасининг асосий функциялари Google Assistant овозли ёрдамчисига ҳам жорий этилган. Қидирув гиганти жорий йилнинг октябрида унга Hum to Search номли янги функция қўшган – қўшиқ сўзларини билганингизча унинг мусиқасига солиб хиргойи қилсангиз, ёки ҳатто ўша оҳангга ўхшатиб ҳуштак чалсангиз ҳам Google Assistant уни интернетдан топиб бера оладиган бўлган.

Энг кўп хиргойи қилинган ёки оҳанги ҳуштак сифатида чалинган қўшиқларнинг топ-юзталиги айни мана шу янги функция орқали қидирувлар статистикаси асосида тузилган. Google ушбу рейтингни Billboard нашри билан биргаликда тузган ва унинг сайтида эълон қилган.

Унга кўра, Hum to Search ёрдамида хиргойи қилинган қўшиқлар етакчиси – Lil Nas X тахаллусли америкалик рэпернинг Old Town Road номли ковбойча қўшиғи экан.

Иккинчи ўринни Рик Эстли исмли британиялик хонанданинг Never Gonna Give You Up номли қўшиғи эгаллаган. Энг қизиғи шундаки, бу – ўтган асрда, аниқроғи – 1987 йили яратилган композициядир!

Учинчи ўрин Tones and I тахаллусли қўшиқчининг Dance Monkey таронаси бўлган. Тўлиқ рўйхат билан эса мана бу ерда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Селена Гомесни ҳам ортда қолдирган Instagram юлдузи ким бўлди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!