Топ-15: Радиация нури тарқатувчи энг зарарли смартфонлар (2018 йил, Март)

Топ-15: Радиация нури тарқатувчи энг зарарли смартфонлар (2018 йил, Март)

Ҳеч кимга сир эмаски, замонавий смартфонлар кун давомида ўзидан радиация нурлари тарқатувчи таркибий қисмларга ҳам эга бўлади. Тўғри, бу таркибий қисмлардан тарқалаётган нурларнинг миқдори инсон саломатлиги учун хавфли эмас. Бироқ, меъёр бузилса, нурланиш хавфи инсон учун хайрли оқибатларни келтириб чиқармасдиги мумкин.

Куни кеча Германиянинг Аҳолини радиация нурларидан ҳимоя қилиш бўйича федерацияси айни пайтда сотилаётган 40 дан зиёд мобил алоқа воситаларини текширувдан ўтказиб, уларнинг фойдаланишга қанчалар яроқли эканини аниқлади.

Ўрганиш жараёнида ҳар бир қурилманинг радиация нури тарқатиш даражаси ўлчаб кўрилди. Бир неча ой давом этган тадқиқот якунларига кўра,
экспертлар қимматли маълумот ва ҳисоботларни тайёрлашди. Натижада, германиялик мутахассислар айни пайтда смартфон бозорида сотилаётган ва радиация нури тарқатиш даражаси энг юқори бўлган 15 та хавфли смартфонлар рўйхатини тузишди.

2018 йилнинг февраль ойи якунида эълон қилинган ҳисоботларда қайд этилишича, мазкур смартфонлар одамлар учун ҳам, бошқа тирик мавжудотлар учун ҳам зарарли.

Топ-15: ўзидан энг кўп радиация нури тарқатувчи смартфонлар ва радиация миқдори

OnePlus 5T — 1,68 Вт/кг
Huawei Mate 9 — 1,64 Вт/кг
Nokia Lumia 630 — 1,51 Вт/кг
Huawei P9 Plus — 1,48 Вт/кг
Huawei GX8 — 1,44 Вт/кг
Huawei P9 — 1,43 Вт/кг
Huawei Nova Plus — 1,41 Вт/кг
OnePlus 5 — 1,39 Вт/кг
Huawei P9 lite — 1,38 Вт/кг
iPhone 7 — 1,38 Вт/кг
Sony Xperia XZ1 Compact — 1,36 Вт/кг
iPhone 8 — 1,32 Вт/кг
ZTE AXON 7 mini — 1,29 Вт/кг
BlackBerry DTEK60 — 1,28 Вт/кг
iPhone 7 Plus — 1,24 Вт/кг

Кўриб турганингиз каби, бу смартфонлар орасида, айниқса, OnePlus 5T модели радиация нурини тарқатишда "илғор". У бошқа флагманларга қараганда ўзидан рекорд миқдордаги зарарни тарқатади.

Иккинчи ўрин эса Хитойнинг бошқа бир смартфон модели – Huawei томонидан ишлаб чиқилган Mate 9 флагманига тегишли. Умуман олганда, мутахассисларнинг фикрича, бу брендга тегишли кўплаб смартфонларнинг зарарли радиотўлқин тарқатиш даражаси меъёридан юқори экан.

Хавфли смартфонлар рўйхатида негадир Samsung компанияси телефонлари кўринмайди. Экспертларнинг маълум қилишларича, улар кореялик IT-компаниянинг бир нечта смартфон моделлари текшириб кўрилган. Маълум бўлишича, бугунги етакчи флагманлардан бири бўлган Galaxy S8 моделидаги нурланиш миқдори бор-йўғи 0,25 Вт/кг.ни ташкил қилган. Яъни, рейтингдаги мобил алоқа воситалари чиқараётган нур миқдоридан бир неча баробар паст.

Шунга кўра айтиш мумкинки, Жанубий кореялик компания жаҳоннинг энг хавфсиз смартфонларини ишлаб чиқаришда етакчи. Унинг смартфонлари фойдаланувчилар учун зарарли эмас.

Текширувларда ўрганилган смартфонлар орасида Sony Xperia M5 телефон модели энг хавфсиз девайс деб топилган. Унинг радиация нурини тарқатиш миқдори 0,14 Вт/кг.ни ташкил қилади.

Қандай ҳимояланиш мумкин?

Энг кучли радиосигнал замонавий смартфонлар корпуси ичига жойлаштирилган антенна сигналиги узатувчи қурилмадан чиқади. Бу қурилма антенна сигналини топишда қийналганида ўзидан зарарли нурлар тарқата бошлайди.

Аксарият смартфон фойдаланувчилари суҳбат чоғида смартфонни қулоқларига тутишади. Бу - хато. Смартфонда суҳбатлашаётганда имкон қадар аудио қулоқчинлар ёрдамида гаплашинг.

Олимларнинг маълум қилишларича, қуйидаги чора-тадбирлар бизни смартфон зараридан ҳимоя қилади:

Телефонда камроқ сўзлашинг;
Телефондаги суҳбат динамигини ёқиб қўйиб гаплашинг. Натижада, смартфон бошдан узоғроқ туради;
Имкон қадар мобил алоқа антенналарига яқин жойда суҳбатда бўлинг. Имкон қадар антенна яхши жойда суҳбат қуринг. Боиси, антенна яхши жойда смартфон ўзидан кўп қувват чиқармайди ва зарарли нур тарқатмайди.

Манбаа: BBC.COM

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.